RU

Последние новости

14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  0 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  2 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  13 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  4 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  2 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  2 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  3 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  15 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  15 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0

"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола Новости

"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола

Клублар ўртасидаги ЖЧ 2-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Ал Айн" (6:0) беллашувидан сўнг "шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Клаудио Эчеверри ҳақида фикр билдирди.

"Эчеверри ўтган мавсумда келганидан бери, уч-тўрт ой давомида машғулотлар охирида якка ўзи дарвозабон ва девор билан жарима зарбаларини машқ қиларди. Бошқалар бундай қилмасди.

У тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди, унда жасорат ва маҳорат бор эди. Машқ қилиш гольф ёки баскетболга ўхшайди: қанча кўп ҳаракат қилсангиз, шунча кўп имкониятга эга бўласиз. У ажойиб гол урди ва кичик бўшлиқларда ғоят моҳир ўйинчи эканлигини исботлади.

Афсуски, тўпиғидаги муаммо туфайли танаффусдан кейин ўйинни давом эттира олмади, аммо бу мусобақадаги илк дақиқаларидаёқ ажойиб гол ургани жуда яхши бўлди. Жарима зарбаси ҳақиқатан ҳам жуда зўр чиқди.

Энг муҳими, биз кейинги босқичга йўл олдик.

Биз олдинга интиляпмиз ва охир-оқибат кучли жамоаларга дуч келишимиз муқаррар. Бразилия жамоалари ва Европанинг энг яхши клублари иштирокидаги ўйинларга гувоҳ бўлаётгандирсиз, аммо бу бизни унча ташвишлантирмайди.

"Ювентус" билан ўйинимизга тўрт кун қолди, ундан кейин эса навбатдаги рақибимиз билан учрашувимиз бўлади. Қўшма Штатларда яна бир ҳафта қолаётганимиздан хурсандман", – деди Гвардиола.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика