RU

Последние новости

12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   1 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  4 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  3 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  4 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  16 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  11 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  32 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8

Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари Новости

Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 15-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши дарвозабони – Ширинбой Абдуллаев ("Бухоро")

"Бухоро" бу тур Термизда "Сурхон" меҳмони бўлиб 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Бу натижа қўлга киритилишида меҳмонлар посбони Абдуллаевнинг ўрни катта. У учрашув мобайнида, 5 марта жамоасини голдан асраб қолди. Шундай қилиб, Ширинбой Абдуллаев Championat.asia талқинида 15-турининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши мураббийи – Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")

"Пахтакор" бу турда ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Кўпчилик баҳсдан аввал "Навбаҳор" сафарда бўлса ҳам фаворитлигини айтди. Бироқ Тожиев бошчилигидаги "шерлар" шу куни рақибдан деярли ҳар жабҳада устунлик қилишди ва ундан ҳам кўпроқ гол уришлари мумкин эди. Бежизга ўйиндан кейин "Навбаҳор" устози Сергей Лушчан яхшиям бугун 5-8 та гол ўтказмадик деб интервью бермади. Шу тариқа, Камолиддин Тожиев Championat.asia талқинига кўра турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши футболчиси – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" бу тур Жиззахда "Қўқон-1912"ни мағлуб этди - 2:1. Учрашувда мезбонлар тўпурари Люпчо Дориев аввал ўзи ишлаган пенальтидан гол урди, кейинроқ ўйиндан ҳам гол уриб "Сўғдиёна"га ғалаба келтирди. Шу тариқа Люпчо Дориев Championat.asia талқинига кўра, 15-турнинг энг яхши футболчиси бўлди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Илҳом Ваҳобов ("Қизилқум")

"Қизилқум" бу турда Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлиб ғалабага эришди - 2:1. Баҳснинг 69-дақиқасида навоийликлар чап қанот ҳимоячиси Илҳом Ваҳобов узоқ масофадан кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди ва супергол муаллифига айланди. Шундай қилиб, Илҳом Ваҳобов Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.




Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика