RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Дубль қайд этиб, жамоасига иродали ғалаба келтирган ҳужумчи, дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон — Суперлигада 10-тур лауреатлари Новости

Дубль қайд этиб, жамоасига иродали ғалаба келтирган ҳужумчи, дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон — Суперлигада 10-тур лауреатлари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган учрашувлар якунига етди.

Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Пахтакор" посбони Санжар Қувватов Championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

"Пахтакор" дарвозабони ортда қолган турда қойилмақом ўйин намойиш этиб, ўз дарвозасини "қуруқ" сақлади ва жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. 


ОКМКнинг италиялик ҳужумчиси Мартин Боакье Championat.asia талқинига кўра 10-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди. 

"Андижон"га қарши баҳс сўнгги дақиқаларида 2 та гол урган Боакье ОКМКга муҳим ғалабани тақдим қилди. 28 ёшли форвард жорий мавсум 9 та ўйинда қатнашиб, 5 та тўп киритишга улгурди. 



"Сўғдиёна" ҳужумчиси Зенан Займовичнинг "Турон" дарвозасига урган голи Championat.asia талқинига кўра 10-турнинг чиройли голи (ВИДЕО) деб топилди. 

Жиззахликлар аъзоси "Турон" билан баҳсда дубль қайд этиб, жамоасига ишончли ғалаба келтирди. У биринчи тўпни моҳирона тарзда дарвозага киритиб, муносиб равишда тур голига муаллифлик қилган ўйинчи сифатида тан олинди.


Миржалол Қосимов Championat.asia талқинига кўра 10-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Тажрибали мураббий бошчилигидаги ОКМК бу турда "Андижон" устидан иродали ғалабага эришди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика