RU

Последние новости

23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  42 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   18 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  19 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8

Достон Турсунов нима учун Япония клубига ўтганини маълум қилди Новости

Достон Турсунов нима учун Япония клубига ўтганини маълум қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Достон Турсунов Осиё Кубоги-2019 олдидан Япониянинг “Ренофа Ямагучи” клуби билан шартнома тузган эди.

Мана ярим йилдирки, ҳамюртимиз Япония J2 лигасида фаолият олиб бормоқда. Секин-аста миллий терма жамоамизда ҳам ўз ўрнини топиб бораётган футболчи ҳозирга қадар “Ренофа Ямагучи” таркибида 12 та учрашув ўтказишга улгурди.

24 ёшли ҳимоячи ЎФА матбуот хизматига Япониядаги фаолияти қандай кетаётгани хусусида гапириб берди:

- Япон футболига анча мослашиб улгурдим, десам бўлади. Бу ерда J1 лига каби J2 лигада ҳам учрашувлар анча шиддатли курашлар остида кечади. J2 лигада жами 22 та клуб иштирок этади. Ҳар бир клуб сафида савияли легионерлар тўп суришади. Учрашувларда темп анча юқори, футболчилар ҳам жисмонан, ҳам техник жиҳатдан анча кучли. Таркибга кириш учун рақобат юқори. Лекин мен ҳам ўз маҳоратимни ишга солишга ҳаракат қиляпман.

Япония чемпионатидан, хусусан J2 лигаси жамоасидан ҳам юқорироқ лигаларга йўл олиш мумкин. Масалан, мен айни пайтда фаолият олиб бораётган “Ренофа Ямагучи” клуби яқин вақтлар ичида Япония J1 лигасига ҳамда Европанинг айрим чемпионатларига ўйинчилар етказиб берди. Мен ҳам айнан шу сабабдан мазкур клуб сафига келиб қўшилганман. Ниятим – бу ерда ўз маҳоратимни намойиш этиб, кучлироқ клуб таркибидан жой олиш. Қолаверса, миллий терма жамоамизнинг ҳам асосий футболчиларидан бирига айланиш. Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев ва Егор Кримец каби тажрибали ўйинчилардан кўп нарсаларни ўрганишга ҳаракат қиляпман. Насиб этса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Қатарда ўтадиган Жаҳон чемпионатида майдонга тушмоқчиман, - деди футболчи.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика