RU

Последние новости

08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  0 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  0 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  2 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  109 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3

Виктор Гёкереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди Новости

Виктор Гёкереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди

"Спортинг" ҳужумчиси Виктор Гёкереш мавсум якунига қадар жамоасида қолмоқчи.

Олдинроқ Рубен Аморимнинг МЮда иш бошлаганидан кейин Португалия клуби тўпурари ҳам Манчестерда пайдо бўлиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

"Бу ҳақда ўйламаяпман. Миш-мишлар ҳеч нима дегани эмас. Албатта, "Спортинг"да мавсумни якунлашни истайман, бу ер менга ёқади. Бу хабарлардан кейин фикрларимда ҳеч қандай ўзгаришлар бўлгани йўқ.

Аморимнинг ўзида ҳам яхши ҳужумчилар етарлича. Унинг "Спортинг"дан кетгани биз учун ёмон бўлди. У мен учун кўп нарсаларни англатарди. Чунки Рубен менинг ривожланишим учун кўп имкониятлар берди.

Энди янги мураббийлар штаби билан ишлашни интиқлик билан кутяпман.

Айни дамда янги жамоа борасида ўйламаяпман. Асосийси - ўйин амалиёти. Бошқа факторлар ҳам бор, шу сабабли буни вақти келганда ўйлайман", - деди Дьокереш.

Ушбу мавсумда Дьокереш Португалия чемпионатида 11 ўйинда 16 гол ва 1 ассист қайд этди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика