RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  5 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Доҳадаги меҳмонхонада юз берган бахтсиз ҳодиса юзасидан "Локомотив" ПФК матбуот хизмати баёноти Новости

Доҳадаги меҳмонхонада юз берган бахтсиз ҳодиса юзасидан "Локомотив" ПФК матбуот хизмати баёноти

10 мартдан 11 мартга ўтар кечаси "Локомотив" истиқомат қилаётган Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги "Wyndham Grand Regency" меҳмонхонасида ёнғин юз берди.

Ёнғин меҳмонхона биринчи қаватидаги қаҳвахонада чиққан. Кечаси тахминан соат 00дан (12дан) 15-20 дақиқа чамаси вақт ўтганда бутун меҳмонхона бўйлаб "тревога" бошланди. Меҳмонхона хизматчилари "Fire" (Ёнғин!) деб бақириб ҳар бир хона эшикларини тақиллата бошлашди. Маълумки, Доҳадаги вақт Тошкентдаги вақт билан икки соат фарқ қилади. Яъни, бу пайтда Тошкентда соат тунги иккидан ўтган бўлган. 

"Локомотив" кеча, яъни 10 март куни тушга яқин Тошкентдан Доҳага учиб келгани ҳамда кечки пайт ўйинолди расмий машғулот ўтказгани сабаб жамоа аъзолари чарчашганди. Шу боис кечки овқат тановул қилиб бўлингач, ҳамма ўз хонасига йўл олди. Кейин эса юқорида айтиб ўтганимиздек, қий-чув бошланди. Қаҳвахонада ёнғин чиқиши оқибатида меҳмонхонада истиқомат қилаётганлар имкон қадар тезкорлик билан эвакуация қилинди. 

Биз кўчага чиққанимизда аллақачон ўт ўчириш ҳамда полиция машиналари етиб келган, махсус ишчилар ёнғинни ўчириш билан овора эдилар. Меҳмонхонадан эвакуация қилинган одамлар узоқ вақт кўчада туриб қолишди. "Локомотив" ПФК аъзолари талвасага тушмасдан ўзларини профессионал тутишди. Тўғри, деярли ҳамманинг нарсаси ичкарида қолганди, лекин бундан ҳеч ким жазавага тушмади. Барча бир жамоа бўлиб керак бўлса, шу меҳмонхонада яшаётган бошқа одамларга ёрдам беришга ҳозир турди. 

"Локомотив" бугун ОЧЛ 2-тур доирасида "Ал Райан" клубига қарши майдонга тушади. Ўйлаймизки, рўй берган нохуш ҳодиса футболчиларимиз кайфиятига салбий таъсир кўрсатмайди ва жамоа бугунги ўйинда бор кучи билан ҳаракат қилади. Кеча тунда юз берган ёнғин сабабли бутун жамоа икки соатдан кўпроқ вақт мобайнида кўчада турди. Шундан сўнг жамоа аъзолари унча узоқ бўлмаган "The Avenue – A Murwab Hotel" меҳмонхонасига жойлашишди. 

Халқимимизда ўт балоси, сув балосидан асрасин деган гап бежизга айтилмаган. Бу - ҳаёт, унда ҳар нарса содир бўлиши мумкин, лекин энг муҳими ҳар қандай вазиятда хотиржамликни сақлаб қола билишдир. "Локомотив" кеча тунда юз берган воқеа сабаб туннинг ярмини кўчада ўтказишга мажбур бўлди. Доим қатъий режимга амал қилувчи футболчилар кун тартибида узилиш рўй берди, шунга қарамай ҳеч ким ўзида мужассам профессионалликни йўқотиб қўймади. Нима ҳам дердик, бу ҳам жамоанинг бошида бор экан, энг муҳими эса ҳаммамиз соғ-омон қолганимизга шукур қилайлик. 

Хайрулла Холиқов, "Локомотив" футбол клуби матбуот котиби.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика