Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди
23 июн 15:33
Новости
Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Диёр Холматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугунги голингизни Марко Асенсио услубида нишонладингиз. Испаниялик футболчининг ўйин услуби сизга ёқадими?
- Йўқ, урган голимни нишонлаш жараёнининг Марко Асенсиога алоқаси йўқ. Жароҳат олган пайтим кўпчилик мени ёддан чиқарганди, голдан кейинги ушбу ҳаракат орқали ўзимни эслатиб қўйдим.
- Бошқа жамоалардан таклифлар борми?
- Ҳа, насиб этса, Европага йўл оламан. Қайси жамоа эканлиги ҳозирча сир бўлақолсин.
- ТОП-10 чемпионат ичидами?
- ТОП-5 чемпионатдаги жамоа бўлиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии