RU

Последние новости

22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  2 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  0 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  0 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  1 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  6 21:00"Барселона"да жароҳатланганлар сафига яна бир футболчи қўшилди  2 20:40"Мен халқаро танаффусларни яхши кўраман! Ҳар икки ҳафтада шундай бўлишини хоҳлардим!" — Гвардиола  0 20:08Испания футболи афсонаси фаолиятини якунлади  11 19:50"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Олимпик"ни 3 та тўп фарқи билан енгди  1 19:37Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Жанубий Америкага йўл оладиган таркиби маълум  5 19:20Евгений Жук: "Бугун, айнан бугун менинг она шаҳрим Киев 5 соат ўққа тутилди"  15 19:18Кападзе навбатдаги икки ўйинда миллий жамоамизни бошқарса...  38 19:02Жалолиддин Машарипов: "Катанец билан бундай ҳолат рўй бериши биринчи марта эмас"  17 19:00Ихор Корсун: "Турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман"  0

Диёр Имомхўжаев: "Насаф"га медаллар топширилган, клубда молиявий муаммолар борлиги факт" Новости

Диёр Имомхўжаев: "Насаф"га медаллар топширилган, клубда молиявий муаммолар борлиги факт"

ЎзПФЛ бош директори "Насаф" атрофидаги хабарларга муносабат билдирди.

"Насаф" клубига тегишли кумуш медаллар борасида

ЎзПФЛ ўтган йилнинг 3 декабрь куни "Насаф"га тегишли бўлган кумуш медалларни клубга расман топширган. Уша куни "Насаф" мавсумнинг сўнгги ўйинида "Локомотив" клубига қарши майдонга тушган. 

Вилоят ҳокимининг сўнгги учрашувга эҳтимолий ташрифи билан кумуш медалларни мухлислар кўз ўнгида топшириш таклифи берилган. Аввалроқ "Насаф" U-18 жамоаси ҳам ўз чемпионлик медалларини айнан асосий стадионда ўйиндан кейиноқ қабул қилиб олганди. Бироқ клуб асосий таркиб футболчилари кейинчалик алоҳида рағбатлантирилишини маълум қилган. Медаллар клубнинг ўзида турибди. 

"Насаф" борасидаги сўнгги хабарлар борасида

"Насаф" ФК борасидаги қўрқинчли хабарларга босиқлик билан ёндошиш тўғрироқ бўлади. Молиявий муаммолар бор экани факт. Шунингдек, бошқарув тизимида ҳам етарлича муаммо бор эканини тан олиш керак. Буни клубнинг кетма-кет уч йилдан буён ОФК лицензиясини ололмаётгани, шунингдек, "Машъал" ва "Шўртан" клублари фарқли равишда тинимсиз ҳаракатда экани билан изоҳлаш мумкин. 

"Насаф"нинг тарқалиб кетишини аниқ талқин қилиш керак. Яъни, етакчи футболчилар ва тажрибали мураббийлар клубда ортиқ ишламасликка қарор қилишлари катта эҳтимол. Бироқ бу "Насаф"нинг тарқалиб кетишини билдирмайди. Оддий мисол, Шўртан трансфери тақиқидан келиб чиқиб, Қашқадарё ҳудудидаги футбол мактабларидан 18-19 ёшгача бўлган футболчиларни йиғиб, жамоа шакллантиряпти. "Насаф"да эса бундай ёшлар кўп. Клубнинг молиявий ҳолати бўйича якуний хулосани мухлислар ҳам, журналистлар ҳам, клуб расмийлари ҳам айта олмайди. Якуний хулоса "Насаф" футбол клубини молиялаштирадиган корхона томонидан айтилиши тўғри бўлади. Ҳозирча бизда "Насаф" футбол клуби ёпилиши борасида ҳеч қандай аниқ маълумот йўқ. Қолаверса, мамлакат титанларидан бири бўлган клубнинг шунчаки йўқ бўлиб кетишига йўл ҳам қўйилмайди. Қисқа қилиб айтганда, хавотир олиш тўғри, аммо ваҳима қилиш ножоиз. 

Бу ерда биргина аччиқ ҳақиқат шундан иборатки, клублар сметаси доимо жуда кеч тасдиқланади. Бу эса футбол клубларини издан чиқаряпти. Бу масала албатта тартибга солиниши шарт", дейилади хабарда.      

Эшитдик-да: ОФК Кубогида ўйнаши мумкин бўлган "Насаф" тарқаб кетиши мумкин 




Реклама



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика