RU

Последние новости

07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0 01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  4 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  20 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  14 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  17 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  74 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  32 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  28 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  113 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  702

Диёр Имомхўжаев: Футбол оғизда ўйналмайди, ўртоқлар. Камроқ гапириб, кўпроқ ишлаш керак Новости

Диёр Имомхўжаев: Футбол оғизда ўйналмайди, ўртоқлар. Камроқ гапириб, кўпроқ ишлаш керак

Охирги бир ҳафта фарзанди ёки танишини футболга жойлаштиришни сўраб 3—4 танишим маслаҳат сўради.

Аслида улар бунгача ҳам футбол ичида юрган, бироқ бир амаллаб яхшироқ жойга илиниб олиш ҳаракатида.

Бунда фақат бир нарсада ёрдам беришга ҳаракат қиламан — кўрикдан ўтказиш. Агар бола бунда ўзини кўрсата олмаса, қолган жараёнларига умуман аралашмайман. Ўзим яхши кўрадиган соҳани булғашни истамайман.

Ўйлаб қарасам, умумий фикрларга кўмилиб қолганмиз, ҳаддан зиёд. Таниши, танкаси, пули бўлмаса ҳеч ким футболчи бўла олмайди, деб нолиб қоладиган яқинларим кўп. Қайсидир маънода улар ҳақдир. Бироқ бу фикрларга ҳеч қачон тўла қўшила олмайман. Агар бола чиндан ҳам талантли бўлса, унинг кўкрагидан итариш иложсиз иш.  

Қўполроқ қилиб айтаман, қўнғиз ҳам боласини оппоғим дейди. Барчамизга фарзандимиз ёки бирор танишимизнинг ўйини зўр кўринади. Маҳаллада 3—4 болани бемалол алдаб юришини кўриб, бу талант деб чопиб келадиган одамлар бор. Аслида бу ҳали ҳаммаси эмас. Бола минг иқтидорли бўлмасин, ўша ҳислатлари йиллар давомида шаклланиб боради. Мен нима демоқчиман, ўша маҳаллада ҳаммадан икки бош устун бўлиб турган бола, бир йилдан буён “Бунёдкор” ёки “Пахтакор” футбол мактабига қатнаётган тенгқуридан камдан-кам ҳолатда кучли бўлади. Мен бежизга “ҳеч қачон” жумласини ташлаб кетмадим. Рўзиқул Бердиев 20 ёшдан ошганда катта футболга кириб келгани каби, битта имкониятнинг ўзида бир неча йиллик иқтидорлардан устунроқ бўлиб оладиган ёшлар борлигини кўрганман. Бироқ улар ўн, юз мингдан битта, холос. Шундан келиб чиқиб, кўрик учун яқинларимдан ёрдам сўрайман, қолганига аралашмайман.



Секин-аста муваффақиятга эришаётган ёш футболчилар орасидан оиласи ночорроқ бўлган, боласи учун катта пул бера олмайдиган, жилла қурса бутсасига тузукроқ пул топа олмайдиган ота-оналар фарзандини исталганча топишимиз мумкин. Шу ҳақда ҳам бироз ўйлаб кўрайишни тасвия қилардим. Миллионлар ўйинида аравасини тортиб кетган ҳамма ҳам бойларнинг фарзанди эмас. Шунчаки бу қийин соҳа, унинг тошига ҳамма ҳам чидаш беравермайди.

Баъзилар айтгани каби ўсмирлар ёки ёшлар терма жамоаларида пули эвазига юрган йигитлар бор эканига ишонаман. Бу каби ҳолатлар бўлгани ҳақида билганмиз ҳам. Бироқ ҳозирча фожеа ясаш шарт эмас. Чунки ўша термаларда ўйнаб, кейинроқ номи умуман чиқмай кетаётганлар қанчадан-қанча. Мақсад кичик термалар эмас, катта футбол бўлиб қолавергани маъқул. Ўсмирлар ёки ёшлар термасига умуман чақирилмай, кейинроқ катта футболчи бўлиб кетган инсонлар жуда кўп, сиз уларни яхши танийсиз. Масалан мен Одил Аҳмедовни кичик термалар орқали танимаганман, аммо ҳозир уни мамлакатдаги энг кучли футболчи деб биламан.  

Энг тўғри йўл — меҳнат қилавериш, тиришиш, қийинчиликдан қочмаслик. Йиғлаб-йиғлаб фарзандингизни футболчи қила олмайсиз, ишонинг. Ҳар сафар мураббийлар ишига бурнини суқиб, ўғлини тергайвериб тайёр талантларни спортдан бездириб юборган одамларни шахсан танийман. Болалар футболида юрган ўғлингизни аразлаб, таниш-билиш сари етаклаш шарт эмас. Устида ишланг, яхшироқ боқишга ҳаракат қилинг, ўсиши учун замин яратишга ёрдам беринг, жисмоний ҳолати, витаминларга бўлган эҳтиёжи назоратсиз қолдирманг. У сизнинг, ўзгаларнинг босимини ҳис қилмасин, футболдан кўнгли қолмасин ва ўйнайверсин. Чиндан ҳам бир нарсаси бўлса, ўзлари олиб кетишади, бошқа чоралари йўқ. Аҳир унинг трансферидан миллион-миллион пул ишлашлари мумкин.



Бўладиган бола 14—16 ёшигача маълум бўлади ва айнан шу даврда футболчиларнинг сараги-саракка, пучаги-пучакка чиқади. Кўплар чидай олмайди унда давом этишга, кетади футболдан бош олиб. Сиз шу вақтгача тўғри йўлда бўлсангиз, энди пул сўраб акиллайдиган мураббийлар яқинингизга ҳам келмайди, сизни энди пул таклиф қиладиган катталар ўраб олади. Кечирасиз-у, 12 га ҳам тўлмаган арзандангизни у ердан бу ерга етаклаб, мураббийлар ишига аралашаётган бўлсангиз, сизни тушунолмасдим. Қишлоқ жойлардаги иқтидорларни кўра олмайдиган эски замонлар ортда қолиб кетди. Ҳозир Бойсун тоғларида юрган иқтидорни ҳам пайқаш мумкин. Телефон, интернет ҳаммани кашф қилади, йилда 1 та бўладиган мусобақада сара болаларни кўриб олса бўлади. Ва бундай имконият ҳаммада бор.

P.S. Порахўрлар, футболни булғаётганлар кўп, таниш-билишчиликдан бошқасини билмайдиганлар кўплиги аниқ. Аммо ҳамма нарсаси жойида бўлган ва ўйнаш ишқида кўзлари ёниб турган футболчини булар каби паст инсонлар йўқ қила олмайди, кучи етмайди.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика