RU

Последние новости

22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  0 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  25 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  39 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   5 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9

«Динамо» Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни мағлуб этди Новости

«Динамо» Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни мағлуб этди

Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Тошкентда Тожикистоннинг амалдаги чемпиони “Истиқлол” клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этган, ҳозирда ОФК Кубогида қатнашаётган Душанбенинг “Истиқлол” жамоасини ўтган мавсум “Динамо” мухлисларига бегона бўлмаган Муҳсин Муҳаммадиев бошқарган бўлса, ҳозирда Ҳаким Фузайлов бошқармоқда. ОФК Кубоги баҳсларига тайёргарлик кўраётган Тожикистон чемпиони 15 март куни “Сурхон” жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, бу сафар “Динамо”га қарши майдонга тушди.

Кутилганидек шиддатли ва қизиқарли курашларга бой ўтган учрашувнинг 44-дақиқасида самарқандлик 24 ёшли ҳужумчи Амиржон Сафаровнинг душанбеликларнинг сербиялик посбони Никола Стошич дарвозасига киритган голи Самарқанд жамоасига ҳисобда устунликни тақдим этди.

Иккинчи бўлимда Даврон Файзиев таркибни тўлиқ ўзгартириб, бошқа футболчиларни ҳам синовдан ўтказди. Иккинчи бўлимда ҳам Жасур Азимов, Дилмурод Каримов, Санжар Баротовларда ҳам ҳисобни ошириш имконияти юзага келганди, аммо таблодаги натижа ўзгармади – 1:0. “Динамо” ўртоқлик учрашувида Тожикистон чемпиони “Истиқлол”ни кичик ҳисобда мағлуб этди.

18 март (душанба)

Назорат учрашуви. Тошкент.

«ДИНАМО» - «ИСТИҚЛОЛ» (Тожикистон) - 1:0

Гол
: Амиржон Сафаров, 44

«Динамо»: Шоҳруҳжон Раимов, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Аббос Шодмонов, Бобур Қосимов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Сардор Эминов, Низомжон Норов, Воҳид Шодиев, Амиржон Сафаров.

«Динамо» (2-бўлим): Шоҳруҳ Раимов, Максимилиан Фомин, Сирож Ҳамроев, Отабек Нарзуллаев, Аваз Агалиев, Дилмурод Каримов, Обид Ҳакимов, Жасур Азимов, Комил Шарофутдинов, Санжар Баротов, Қадамбой Нурметов.

«Истиқлол» (Тожикистон): Никола Стошич, Алексей Ларин, Искандар Жалилов, Ахтам Назаров, Жалил Кимсанов, Алишер Жалилов, Фатхулло Фатхуллоев, Муҳаммаджон Разимов, Комрон Турсунов, Михайло Сакич, Руслан Корян.

Захира: Рустам Ятимов, Амирбек Жўрабоев, Шаҳрам Сулаймонов, Юрий Саломка, Муҳаммад Ҳакимзода, Сорбон Ғиёсов, Бахтиёр Қаландаров, Шаҳром Ражабов.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” жамоаси Суперлига 2-тури доирасида 30 март куни Термизда “Сурхон” клуби меҳмони бўлади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика