RU

Последние новости

19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:45Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  1 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  3 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  2 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  37 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   4 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  5

"Динамо" стадиони ёритиш даражаси 2172 люксга етказилди Новости

"Динамо" стадиони ёритиш даражаси 2172 люксга етказилди

Теги :  Динамо
Дастлабки созлаш ишларидан сўнг 11 август куни Самарқанддаги "Динамо" стадиони прожекторлари ёритиш даражаси 1174 люксдан 1665 люксга етказилгани ҳақида хабар берилган эди.

ПФЛнинг қатъий талаблари асосида таъмирталаб стадионларда майдон ва умумий инфратузилмани яхшилаш ишлари давом этмоқда. "Динамо" стадионида трибуна ости йўлакчалари, кийиниш хоналари, ОАВ учун медиа трибуна, жамоалар захира ўриндиқлари тартибга келтирилди.

Стадионга янги лампаларни ўрнатиш икки босқичда олиб борилди ва куни кеча якуний созлаш ишлари тугалланди. 25 август куни ПФЛ мутахассиси Самарқандда бўлиб, прожектор ёритгичларини қайта созлашдан кейинги хулосани тақдим этди. Эндиликда "Динамо" стадиони ёритиш даражаси 2172 люксни ташкил этмоқда.

Эндиликда "Динамо" стадиони миллий ва халқаро даражадаги футбол учрашувларини қабул қила олади. Стадион ва клубдан эса мазкур инфратузилмани тегишли тартибда сақлаб туриш ишларини узлуксиз амалга ошириш сўралади.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика