RU

Последние новости

13:50АҚШ терма жамоаси Почеттино қўл остидаги илк ўйинда ғалаба қозонди  0 13:21Инсайдер Романо Гюлернинг режалари ҳақида гапирди  0 12:48Мухтор Қурбонов: "БАА билан уйда ўйнаётганимизни илк дақиқалардан кўрсатишимиз керак"  0 12:27Ямалнинг жароҳати жиддийми?  2 11:53Подольски 39 ёшида фаолиятини якунлади. Хайрлашув ўйини Кёльнда 50 000 мухлис қаршисида бўлиб ўтди  3 11:20"Ювентус" ёзда Влаховични сотиши мумкин, нега?  0 10:50Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи навбатда узоқ кутилган ғалаба билан барчани табриклайман"  0 10:16Ҳарри Магуайр қишда жамоани тарк этaди. МЮ футболчига нарх қўйди  6 09:44Алексей Евстафеев: "Бундай учрашувларда мағлуб бўлиб аламли"  3 09:10"Барселона" етакчиси жароҳат олди  3 08:37Бугун ёшларимиз Аргентинага қарши иккинчи учрашувини ўтказади  2 08:03Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади»  4 07:29Теннис афсонаси "Реал Мадрид" президенти бўлмоқчи  3 01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  6 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  10

Дилшод Нуралиев - “Сурхон” бош мураббийи Новости

Дилшод Нуралиев - “Сурхон” бош мураббийи

Жорий мавсум Про-лигада иштирок этувчи Термизнинг “Сурхон” жамоасида яқинда янги раҳбарият ва мураббийлар штаби иш бошлаганди.

Аммо олинган сўнгги маълумотларга қараганда, “Сурхон” футбол клубида бугун яна эътиборга молик ўзгаришлар юз берган.

Гап шундаки, жамоа раислигига Абдуғани Сангинов тайинланган. Ўз вақтида Саросиё туманининг собиқ “Тўпаланг” жамоаси раҳбари сифатида ишлаган Абдуғани Абдураҳмонович эндиликда “Сурхон”ни супер лигага олиб чиқишга уринади. Қизиғи шундаки, янги раҳбарият жамоадаги биринчи иш кунидаёқ бош мураббий масаласини қайтадан кўриб чиқиб, ушбу масъулиятли постга таниқли мутахассис Дилшод Нуралиевни олиб келди. Асосан ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларидаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Нуралиевни бугун клуб раҳбарияти расман жамоа аъзоларига таништириб ўтди.

Бунгача ушбу лавозимда ишлаб келган Абдусамад Дўрмонов ва унинг ёрдамчилари Вали Келдиев, Александр Корнейчукнинг “Сурхон”даги кейинги тақдири сўроқ остида. Жамоа аъзолари душанба куни ўз қароргоҳида йиғилади. Шундан сўнг айрим масалаларга ойдинлик киритилади.


Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика