RU

Последние новости

00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  6 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21

Дилшод Нуралиев - "Локомотив" U-21 бош мураббийи Новости

Дилшод Нуралиев - "Локомотив" U-21 бош мураббийи

Юртимизнинг кўзга кўринган мутахассисларидан бири Дилшод Нуралиев "Локомотив" U-21 (ўринбосарлар) жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

"Локо" ёшларининг бу йилги U-21 чемпионатидаги ўйинлари Дилшод Жўраевич қўл остида ўтказилади. Футбол мухлисларига яхши маълум, Дилшод Нуралиев фаолияти давомида бир қанча футболчиларни тарбиялаб берган. 

Хусусан унинг қўл остида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 2012 йил Эронда ўтказилган Осиё чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган. Шунингдек, 2013 йил БААда ташкил этилган U-17 жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган. 

Ўйлаймизки, Нуралиев қўл остида тўп тепадиган "Локомотив" тарбияланувчиларидан келажакда яхши футболчилар етишиб чиқади. Дилшод Жўраевичга мураббийлар штабида Рифат Акрамхўжаев (мураббий), Константин Кузнецов (мураббий), Анвар Жабборов (дарвозабонлар мураббийи), Рустам Меҳмонов (шифокор), Абдураҳим Саримсоқов (массажчи) ҳамда Бекзод Арслонов (администратор) ёрдам беришади. 

"Локомотив" U-21 жамоасига янги бошланадиган мавсумда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати. 

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика