RU

Последние новости

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  203 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Дилшод Абдуллаев: "Жаҳон чемпионатида ўйиндан ўйинга ишончимиз ортиб борди. Франциядан қўрқмадик ва ғалаба учун ҳаракат қилдик" Новости

Дилшод Абдуллаев: "Жаҳон чемпионатида ўйиндан ўйинга ишончимиз ортиб борди. Франциядан қўрқмадик ва ғалаба учун ҳаракат қилдик"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси таркибида бир қатор футболчилар ижобий таассурот қолдиришди.

Ҳимоя қўрғонида ишончли ўйин кўрсатган ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган Дилшод Абдуллаев Жаҳон чемпионати ҳиссиётлари билан бўлишди. 

"Жаҳон чемпионатида ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси. У ердаги муҳит, майдонлар, рақиблар умуман бошқа даражада. Бизнинг гуруҳ энг кучлиси эди. Оддий жамоалар, деб бўлмасди. 

Илк турдан сўнг футболчилар ўзаро барчасини келишиб олдик. Бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Канада, Испания, Англия билан учрашувларда ўзимизга ишонч ортиб борди. Франциядан қўрқмадик ва ғалаба учун ҳаракат қилдик. Майдонда рақиб ким бўлиши аҳамиятсиз эди, ортга йўлимиз қолмаганди. Тарих яратмоқчи эдик, ўхшамай қолди.

Бунгача босиб ўтилган йўлда мураббийларимга, қолаверса, экран ортида ҳар бир ўйинимизни ҳаяжон билан кузатган Нодирхўжа ака Юлдашевга алоҳида катта раҳмат айтаман. Бизни 2 йил давомида тайёрлаган терма жамоа мураббийларига, ЎФАдаги ходимларга ҳам ташаккуримни билдириб қоламан", – дейди Дилшод Абдуллаев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика