Ди Мария фаолиятини қаерда давом эттириши маълум
07 авг 18:05
Новости
Вингер Анхель Ди Мария "Бенфика" билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда "бургутлар"нинг расмий сайти хабар берди.
Томонлар 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган янги шартнома имзолашди. Аввалги битим июль ойида якунига этган, шундан сўнг футболчи бир муддат эркин агент мақомида юрганди.
Ди Мария қайтганидан кейин Португалия клубида 1 мавсум ўтказди. 36 ёшли аргентиналик ўтган мавсум барча мусобақаларда 48 та ўйинда иштирок этиб, 17 та тўп киритган ва 15 та голга ассистентлик қилган эди.
Комментарии