Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"
07 мая 20:01
Новости
Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"
Дэвид Бекхэм Ламин Ямалга юқори баҳо берди.
"Назаримда, ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин у [Ямал] мен кўрган барча ўйинчилар ичида унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади. Бундай ўйинчилар 20-30 йилда бир марта пайдо бўлади.
У 17 ёшда, лекин аллақачон "Барселона"да 100 та ўйин ўтказди. Мен доимо айтганман, бу болалар ҳали жуда ёш ва агар улар етарли даражада кучли бўлса, улар ўйнаши керак. У "Барселона"да улғайди, академияни тамомлади ва ажойиб ёш ўйинчига айланди", – деди Англия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси ва "Интер Майами"нинг эгаларидан бири CBS Sports эфирида.
Похожие новости
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии