RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  0 19:50Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон" 1:1 (матнли трансляция)  4 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  0 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   5 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  6 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  7 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  18 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2

Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз" Новости

Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"

"Олимпик" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Денис Коростиченко билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Биринчи навбатда рақибни ғалаба билан табриклайман. Биз бугун тажрибали жамоага қарши ўйнпдик. Дуранг натижаси адолатлироқ бўлар эди. Биз бугун етарлича вазиятлар ярата олдик. "Навбаҳор" тажриба туфайли голлар урди ва ғалаба қозонди", - деди Денис Коростиченко.


- Бугун жамоангиз иккита бир хил гол ўтказиб юборди. Болтабоев тўпни дарвозагаа йўллаётган чоғида қайсидир ҳимоячи унга қаршилик кўрсатиши керак эмас эдими? Иккита гол ҳам ҳимоядаги индивидуал хатолар туфайли рўй берди деб ўйлайсизми?


- "Андижон"га қарши ўйинда ҳам шундай гол ўтказиб юборгандик. Концентрациянинг йўқлиги бунга сабаб. Биз ҳимоячилар билан ушбу вазият устида ишлагандик. Ҳозир менда иккиламчи туйғу бор. Футболчиларимни яна такрорланган хато учун уришиб берайми ёки ушбу ҳолатни янада яхшироқ машқ қилишимиз керакми. Футболчилар ўтган ўйиндан хулоса қилиб олган бўлишлари керак эди. Яна бир бор такрорлайман, ушбу вазиятни кўриб чиққандик. Кетма-кет иккинчи баҳсда яна ўша хатони такрорлаш ғалати.


- Иккинчи бўлимда жамоангиз кўпроқ қисқа паслар ва позицион ҳужум орқали ҳужум қилишга ҳаракат қилди. "Навбаҳор" эса анча зич ва яхши ҳимояланди. Рақиб дарвозасига узоқ масофадан зарба бериш вариантини қўллаш мумкин эди, назаримда. Сабаби "лочинлар" дарвозабони узоқ масофадан гол ўтказиб юборган ўйинлар бўлди.


- Бу руҳий ҳолатга боғлиқ. Биз Элдор Суюнов асосий таркибдан ўрин олганини билганимиздан сўнг уларга ушбу вазиятдан фойдаланиб қолишимиз кераклигини айтдим. Кўпроқ зарбалар бериш, узоқ масофадан бўлса ҳам дарвозани нишонга олавериш керак эди. Элдор Суюнов тажрибали дарвозабон, аммо сўнгги вақтларда у ўйин амалиётисиз эди. Танаффусдан кейин эса футболчилар ҳам бироз чарчаб қолишгандек. Футболчилар хато қилмаслик учун таваккалчиликка қўл уришни истамагандирлар. Узоқдан бир-иккита зарба бериб кўрдик, аммо тўп ҳатто дарвозага яқинлашмади. Қанот паслари орқали ёки дарвоза томон "кросс"лар орқали ўйнаш нотўғри қарор бўларди. Сабаби рақиб ҳимоячиларининг бўйи баландроқ эди. Жисмоний ҳолатимиз ҳам мени қониқтирмади.


- Олдинда учта учрашув қолди. Кейинги баҳс ОКМКга қарши. Олмалиқликларга қарши ўйинда очко қўлга киритиш қанчалик муҳим?


- Бизда тикланиб олиш учун вақт бор. ОКМК кумуш медаллар учун курашаётган жамоа. Кўрамиз ва ўрганиб чиқамиз. Ҳозир тезроқ тикланиб олишимиз керак. Ҳар бир ўйиндаги очко биз учун жуда ҳам муҳим. "Насаф"ни чемпионлик билан табриклайман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика