RU

Последние новости

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  28 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  8 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  3 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  100 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан" Новости

Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"

"Олимпик" - "Бунёдкор" ўртасидаги Суперлиганинг 25-тур учрашувидан (0:1) сўнг мезбонлар устози Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Денис Коростиченко: "Бу битта гол ҳал қиладиган баҳслардан эди. Иккала жамоа Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашди. "Бунёдкор" гол урди ва ғалаба қозонди.

- "Олимпик" биринчи бўлимда "Бунёдкор"га қараганда яхшироқ ҳаракат қилди, аммо иккинчи таймда захирадан майдонга тушганлар ўзини кўрсата олишмади, "Бунёдкор"да эса аксинча. Жамоани захираси жуда кучсиз. Жон сақлаб қолиш учун мотивация топиш қанчалик қийин бўляпти?

- Ростдан ҳам ҳар ўйин мотивация топишга қийналяпмиз. Бугун икки асосий футболчимиз бетоблиги туфайли майдонга тушмади ва бу бизга таъсир қилди. Захирадан баҳсга қўшилганлар сафида Ойбек Ўрмонжонов бироз суст ҳаракат қилди, аммо у ҳали ёш, қолганлар ёмон ҳаракат қилишмади. Демак, "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ.

- "Олимпик" сўнгги турда "Сурхон" билан ўйнайди. Жамоада лигада жон сақлаб қолиш учун имконият бор. Бу баҳс ҳақида нима дея оласиз?

- Бугун ютганимизда ҳаммаси ҳал бўларди, буёғига барчаси ўзимизга боғлиқ эмас. Албатта, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика