Де Йонг фақатгина икки клубга ўтишга тайёр
02 авг 2022 16:03
Новости
Де Йонг фақатгина икки клубга ўтишга тайёр
"Барселона" ярим ҳимоячи Френки де Йонгни сотишни хоҳламоқда.
Нидерландиялик фақатгина икки клубга ўтишга тайёр.
Френки "Манчестер Юнайтед" таклифига рад жавобини бериб бўлди. Ўйинчи фақатгина "Бавария" ёки "Челси"нинг таклифини кўриб чиқишга тайёр.
Нидерландияликнинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг трансфер нархи 60 миллион еврони ташкил этади. Де Йонг ҳафтасига 560 минг евро олган ҳолда, "Барса"да энг катта маош оладиган ўйинчиси ҳисобланади.
Комментарии