RU

Последние новости

08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  0 07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  1 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0 01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  5 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  24 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  17 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  14 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  17 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  75 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  32 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  28 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  113

Давронбек Нурматов: “Об-ҳаво майдон сифатига салбий таъсир ўтказа олмайди” Новости

Давронбек Нурматов: “Об-ҳаво майдон сифатига салбий таъсир ўтказа олмайди”

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Кубоги финал учрашувида тошкентлик “қалдирғочлар” ҳамшаҳарлари “темирйўлчилар” билан тўқнаш келадилар.

Биз муҳим баҳсдан аввал “Бунёдкор” стадиони директор ўринбосари Давронбек Нурматов билан учрашдик ва баъзи саволларимизга жавоб олдик.

- Ўйинга кириш бепул деб эълон қилинди. Аммо, кўпчиликни қизиқтираётган ҳолат бу – финал учрашувига кириш ва трибуналарда жой эгаллаш жараёни қандай бўлади?
Дарҳақиқат ушбу учрашувга кириш бепул. Ўйинга бепул чипталар чиқарилган. Чипталарни ЎФФ ва “Бунёдкор” стадиони маъмурияти тарқатди. Қўлида чиптаси бор мухлис муаммосиз стадионга кириши ва унда кўрсатилган жойга ўтириши мумкин бўлади.

– Ҳар икки жамоа фан-клуб аъзоларичи? Улар қайси секторлардан ўрин эгаллашади?
“Бунёдкор” футбол клуби мухлислари 3 А секторга жойлашишса, “темирйўлчилар” фан-клуби аъзолари 3 F сектордан ўрин эгаллайди.

– Кўплаб мухлисларга майдон ҳолати қизиқ? Мавсум ортда қолди ва стадион чими яна бир муҳим ўйинга қанчалик тайёр?
Майдон ажойиб ҳолатда. Чим барча халқаро талабларга жавоб беради. Мамлакат кубоги финал учрашувидан аввал қўшимча чора-тадбирлар кўрилди. Махсус дорилаш, ўриш ишлари олиб борилди.

– Ноябрь ойи охири ва декабрь ойининг дастлабки кунлари ёғингарчиликларга бой бўлмоқда. Бу майдон сифатига таъсир ўтказмайдими?
Об-ҳаво қандай бўлмасин, бу майдон сифатига салбий таъсир ўтказмайди. Дренаж тизими мавжуд, иситиш тизими ишлаб турибди. Бу борада хавотир олмасак ҳам бўлади.

– Стадионда мухлисларга қандай қулайликлар яратилади ва қандай хизматлар таклиф қилинади?
Буфет, бар ва ресторанлар мухлисларимиз учун ишлаб туради. Хоҳловчилар иссиқ кофе ва бошқа ичимликларни бемалол харид қилишлари мумкин бўлади.

– Финал “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувидан нималар кутяпсиз?
– Финал учрашуви ҳеч қачон зерикарли ўтмайди. Бу дерби! Албатта, бу сафар ҳам курашларга бой, томошабоп ўйин кутяпман. Умид қиламанки, узоқ вақт эсда қоладиган вазиятларга, голлар бой ўйин бўлади. Албатта, севимли жамоамиз “Бунёдкор”га омад тилайман.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика