RU

Последние новости

11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  1 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  15 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  3 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  38 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  27

Дамир Темиров - «Динамо»нинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси Новости

Дамир Темиров - «Динамо»нинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси

«Динамо» клуби матбуот хизмати 2007 йилдан буён давом этаётган анъанасига содиқ қолиб, 2020 йил якунларига кўра, жамоанинг энг яхши футболчисини аниқлади.

Аввалги йилларда «Динамо»нинг йил футболчиси клубнинг расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали аниқланган бўлса, жорий мавсумда телеграмдаги расмий каналида ташкил этилган икки босқичли овоз бериш орқали сараланди.

Дастлабки босқичда мавсум давомида ўзини яхши кўрсатган 10 нафар футболчи киритилган бўлса, якуний босқичда 5 нафар футболчи қолди – Комил Шарофутдинов, Обид Жўрабоев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Дамир Темиров ва Шохруҳ Абдураҳмонов.

Эътиборлиси, қарийб бир ҳафта давом этган овоз бериш жараёнининг дастлабки кунларида жамоа яримҳимоячиси Дамир Темиров катта фарқ билан 1-ўринда бораётган бўлса, сўровноманинг сўнгги кунларида «Динамо» клуби каналидаги сўровнома аксарият мухлислар томонидан бошқа каттароқ аудиторияларга эга гуруҳларга ҳам йўлланиб, яна бошқа икки футболчи учун овоз берилиши сўралгани кузатилди. Бу эса икки иштирокчи сунъий овозлар орқали юқорилашига сабаб бўлди. Натижада сўровномани якунлаб, икки босқичнинг дастлабки кунларида энг кўп овоз тўплаган Дамир Темировни «Динамо» жамоасининг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси деб эълон қилишга қарор қилдик.

2020 йил давомида фаол бўлиб, 3та гол уриб ҳамда 4та голга ҳаммуаллифлик қилган 22 ёшли ушбу яримҳимоячи сўровномада 2690 овоздан 26 фоизига (718та овоз) эга чиқди.

Кейинги ўринлар Обид Жўрабоев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Шохруҳ Абдураҳмонов ва Комил Шарофутдиновга насиб қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилдан буён клуб матбуот хизмати томонидан сўровнома орқали аниқланиб келинаётган «Динамо»нинг «мавсумдаги энг яхши футболчиси» номига қуйидаги футболчилар лойиқ кўрилган:

«Динамо»нинг «йил футболчиси» номинацияси ғолиблари:


2007 йил – Фарҳод Тожиев

2008 йил – Илёс Қурбонов

2009 йил – Баҳодир Насимов

2010 йил – Илҳом Юнусов

2011 йил – [Дэвид Ония]

2012 йил – Иван Нагаев

2013 йил – Андрей Мельничук

2014 йил – Андрей Мельничук.

2015 йил – Камолиддин Мурзоев.

2016 йил – Амиржон Сафаров.

2017 йил – Жасур Азимов.

2018 йил – Акмал Холмуродов.

2019 йил – Ботирали Эргашев

2020 йил – Дамир Темиров

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика