RU

Последние новости

01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  10 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  5 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  63 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2

Coca Cola Суперлига. Наманганда "Навбаҳор" ва "Насаф" ўзаро дуранг ўйнашди Новости

Coca Cola Суперлига. Наманганда "Навбаҳор" ва "Насаф" ўзаро дуранг ўйнашди

Coca Cola Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.



Coca Cola Суперлига, 3-тур

НАВБАҲОР – НАСАФ - 0:0
19 март 2021 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 17 752 томошабин.
Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Руслан Серазитдинов, Тимур Гайнулин, Хушнуд Суюнбоев
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчи: Фарҳод Абдуллаев
VAR оператори: Шохруз Ходжаев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Исломбек Исоқжонов, 17.Эҳсони Паншанбе (18.Баҳром Абдураҳимов, 66), 19.Мирзоҳид Ғофуров (28.Никола Ташич, 46), 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 67.Марко Путинчанин, 88.Славиша Стоянович.
Захира: 35. Раҳимжон Давронов, 5.Хушнудбек Авилов, 8.Сардор Теляков, 25.Шоҳрух Маҳмудхожиев, 70.Аббос Ғуломов.

"Насаф": 1.Умид Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 15.Жўрабек Маннонов (6.Мурод Хўжамбердиев, 66), 19.Ҳусайин Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 70.Абубакр-Ризо Турдиалиев (20.Суҳроб Нуруллоев, 85), 77.Ойбек Бозоров (14.Шокир Йўлдошев, 73), 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 13.Азамат Сойибов, 25.Мухриддин Зоиров, 50.Шоҳмалик Комилов. 

Огоҳлантиришлар: Исломбек Исоқжонов 27, Ғолиб Ғайбуллаев 27, Жўрабек Маннонов 41.



ЯНГИЛАШ



90+3. Учрашув якунланди - 0:0

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

87. Хавфли вазият! Станоевичнинг тўп узатишидан кейин Норчаев зарба берди, тўпни Юсупов эгаллаб олди, қанот ҳаками оффсайд қайд этди

85. Ўзгариш. "Насаф". Абубакр-Ризо Турдиалиев ўрнига Суҳроб Нуруллоев

80. ЗАРБААААА! Ўнг қанотдан Аббос Ғуломовнинг кучли зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди!

78. ЗАРБААААА! "Насаф" хавфли ҳужум уюштирди. Шокир Йўлдошевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.



75. Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга 17 752 томошабин ташриф буюрди.

74. ЗАРБААААА! Ўнг қанотдан Ҳошимов оширган тўпни Исоқжонов боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

73. Ўзгариш. "Насаф". Ойбек Бозоров ўрнига Шокир Йўлдошев

72. ЗАРБААА! Иван Соловьёвнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

69. Муродбек Хўжамбердиев узоқ масофадан дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.

67. ЗАРБАААААААААААА! СЛАВИША СТОЯНОВИЧ! Узоқ масофадан йўлланган кучли зарба аниқ чиқди, Умид Эргашевдан сейв!

66. Ўзгариш. "Навбаҳор". Эҳсони Паншанбе ўрнига Баҳром Абдураҳимов тушди

66. Ўзгариш. "Насаф". Жўрабек Маннонов ўрнига Муродбек Хўжамбердиев майдонга тушди.

62. ЗАРБАААА! Славиша Стоянович жарима майдончаси ичига ёриб кириб, қулай имкониятдан фойдалана олмади.

60. Ислом Исоқжонов дарвоза томон зарба йўллади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

54. "Насаф"чилар бурчак тўпини амалга оширишди, фойдасиз

48. УХХХ! Иван Соловьёв рақиб жарима майдони ичида йиқилди, бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб топди. Эслатиб ўтамиз, ўйинда VAR бор



46. Ўзгариш. "Навбаҳор". Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Никола Ташич


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

41. Огоҳлантириш. "Насаф". Жўрабек Маннонов

38. УХХХ! Ойбек Бозоров чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни дарвоза томон узатди, Юсупов ўз ўрнида!

34. ЗАРБА! Марко Станоевичнинг кучсиз зарбасидан кейин тўпни Юсупов ушлаб олди

27. Огоҳлантириш. "Насаф". Ғолиб Ғайбуллаев

27. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Исломбек Исоқжонов

24. Бугунги баҳсни Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов стадиондан кузатиб бормоқда

18. "Навбаҳор" футболчилари жарима майдончаси яқинида жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Тўп олдида Иван Соловьёв. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди



15. Хавфли вазият! Қувондиқ Рўзиевда ажойиб имконият вужудга келганди. Бу вазиятда рақиб ҳимоячиси фаол ўйнади.



10. ЗАРБА! Ҳусайин Норчаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб тезлигини пасайтирди ва Юсуповнинг қўлига бориб тушди

7. УХХ! Ойбек Бозоров қулай вазиятдан фойдалана олмади

4. ЗАРБААА! "Навбаҳор"нинг ҳужуми, ўнг қанотдан узатилган тўпни Стоянович дарвозага йўллади, тўп тўрга ташқи томондан тегди! 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика