RU

Последние новости

22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  5 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  31 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  19 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  11

Coca Cola Суперлига биринчи давра якуни - пенальтилар ҳақида Новости

Coca Cola Суперлига биринчи давра якуни - пенальтилар ҳақида

Кеча Coca Cola Суперлигасида дастлабки давра баҳслари ортда қолди.

 Жамоалар ҳаммаси бўлиб 91та ўйин ўтказишди ва 237та гол уришди. Ҳакамлар дарвозалар томон 41 марта 11 метрли жарима тўпи белгилашди (ўртача битта ўйинга 0,45тадан). Шундан 33таси голга айланди.

Ўтган мавсум 182та ўйинда ҳакамлар 62 марта 11 метрли нуқтани кўрсатишган (ўртача битта ўйинга 0,34тадан) ва 51 марта гол урилганди.



Биринчи даврада энг кўп пенальтини "Қўқон-1912" футболчилари тепишди - 6 марта. "Андижон" ва "Сўғдиёна" 5 мартадан пенальтига эга бўлишди. Ортда қолган 13та турда фақат "Машъал" клуби футболчилари 11 метрли жарима тўпини амалга оширишмади. Пенальтини аниқ амалга ошириш бўйича "Насаф" антирекорд қайд этди. "Аждарлар" белгиланган 4та пенальтидан фақат биттасини голга айлантиришди.


Пенальти тепган

Гол урилган

Аниқлик %

Клуб

6

5

83,33 %

Қўқон-1912

5

5

100 %

Андижон

5

4

80 %

Сўғдиёна

4

4

100 %

Пахтакор

4

4

100 %

Металлург

4

1

25 %

Насаф

3

2

66,67 %

Навбаҳор

3

2

66,67 %

АГМК

2

2

100 %

Сурхон

2

1

50 %

Бунёдкор

1

1

100 %

Локомотив

1

1

100 %

Қизилқум

1

1

100 %

Бухоро

0

0

0 %

Машъал




Дастлабки даврада "Бухоро" дарвозаси томон энг кўп пенальти белгиланди - 8 бор. Кейинги ўринда "Насаф", "Сурхон" ва "Локомотив" клуби дарвозаларига 4 мартадан 11 метрли жарима тўпи белгиланди. Биринчи даврада фақат битта клуб - "Металлург" дарвозаси томон уммуан пенальти белгиланмади.


Рақиблар пенальти тепишган

Гол урилган

Аниқлик %

Клуб

8

6

75 %

Бухоро

4

3

75 %

Насаф

4

3

75 %

Сурхон

4

2

50 %

Локомотив

3

3

100 %

Бунёдкор

3

3

100 %

Қизилқум

3

3

100 %

Қўқон-1912

3

3

100 %

Андижон

3

2

66,67 %

Навбаҳор

3

2

66,67 %

Пахтакор

1

1

100 %

АГМК

1

1

100 %

Сўғдиёна

1

1

100 %

Машъал

0

0

0 %

Металлург



Аҳрол Рисқуллаев ва Темур Тўхтасинов биринчи даврада энг кўп пенальти белгилаган ҳакам бўлишди - 6тадан. Шерзод Қосимов 5 марта пенальти белгилади. Дастлабки даврада ишлаган 17 нафар ҳакамдан фақат бир нафари пенальти белгиламади - Шавкат Насибуллаев.

Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912") ва Жамшид Ҳасанов ("Андижон") биринчи даврада энг кўп пенальти тепган футболчи бўлишди - 5тадан. Иккала футболчи барча пенальтини голга айлантиришди. Станислав Андреев ("Металлург") 4 марта, Драган Черан ("Пахтакор") 3 марта пенальти тепиб шунча марта гол уришди.

Биринчи даврада "Бухоро" посбони Зафар Сафаев икки марта пенальти қайтариб бу борада биринчи бўлди. Жавоҳир Илёсов ("Локомотив"), Санжар Қувватов ("Пахтакор"), Машҳуржон Муҳаммаджонов ("Насаф") ва Ўткир Юсупов ("Навбаҳор") бир мартадан 11 метрли жарима тўпидан кейин сейв ижро этишди.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика