RU

Последние новости

14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  1 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  1 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  2 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  1 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  5 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  15 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  14 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги финали олдидан матбуот анжумани мухлислар қаршисида — “Самарқанд дарвоза”да бўлиб ўтади Новости

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги финали олдидан матбуот анжумани мухлислар қаршисида — “Самарқанд дарвоза”да бўлиб ўтади

Профессионал футбол лигаси Coca-Cola Ўзбекистон кубоги финалини юқори савияда ташкил этиш йўлида “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар маркази билан келишувга эришди.

Унга кўра, финал олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳамда футболчилари иштирокидаги матбуот анжумани Тошкент марказида жойлашган “Самарқанд дарвоза”да бўлиб ўтади.

Режага кўра, Шота Арвеладзе ҳам, Миржалол Қосимов ҳам матбуот анжуманига жамоанинг етакчи футболчилари билан ташриф буюради. Бунда анжуман одатдаги кўринишда эмас, байрамона руҳда ўтиши асосий аҳамият касб этади. Мазкур жараённи исталган футбол мухлиси кузатиб бориш имкониятига эга.

Coca-Cola Ўзбекистон кубоги ғолибига топшириладиган янги соврин ҳам шу куни “Самарқанд дарвоза”га олиб келинади. Истовчилар унинг фонида футболчилар ҳамда мураббийлар билан суратга тушишлари мумкин.

“Пахтакор” ва АГМК клублари мухлислари ўз суюкли футболчиларидан дастхат олиш, улар билан юзма-юз суҳбатлашиш имкониятга эга бўлишлари мумкин.

Маълумот учун, “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар марказидаги тадбир 25 октябрь — жума куни соат 19:00 да бўлиб ўтади.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика