RU

Последние новости

08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  0 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  1 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  1 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  44 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  24 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  8 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0

Чўл ўрнига "Велодром": қандай қилиб Обамеянг фаолиятини қайта жонлантирмоқда? (мутолаа учун) Новости

Чўл ўрнига "Велодром": қандай қилиб Обамеянг фаолиятини қайта жонлантирмоқда? (мутолаа учун)

Габонликнинг топ даражага қайтишга уриниши ҳақида гаплашамиз.

Кўплаб экспертлар "Арсенал", "Барселона" ва "Челси" ҳужумда кучайишга муҳтож дея таъкидлашмоқда. Қизиқарлиси, ушбу клубларнинг барчасида Пьер-Эмерик Обамеянг ўйнаган ва уларнинг барчаси уни рад этишган. Баъзиларида габонликнинг ўзи хато қилди, бошқаларида эса кўп нарса унга боғлиқ бўлмади. 34 ёшли ҳужумчи айни дамда "Марсель" таркибида ўйнамоқда ва нафақат фаолиятини қайта жойлантирмоқда, балки сўнгги бир неча йилларда унинг номига айтилган танқидларга жавоб беришга ҳаракат қилмоқда.



Обамеянг оддий бўлмаган характерга эга инсон. Уни Дортмунднинг "Боруссия" клубида жанжаллар сабаб бир неча бор жамоадан четлатишган. Габонлик кескин муносабатлар сабаб немис клуби билан хайрлашди. Шу билан бирга, "арилар" унинг сотувидан 64 млн евро ишлаб олишга муваффақ бўлишди. "Арсенал" ўйинчи учун шунча пул тўлади. Форварднинг Лондондаги фаолияти яхши ўтди ва АПЛдаги кетма-кет икки мавсумда 22тадан гол киритди. Аммо, барчаси "канонирлар" бош мураббийи Микель Артета билан келишмовчиликдан сўнг бирдан якунланди. Икки томон қайсарлик қилиш йўлини танлади ва якунда ўйинчи кетишига тўғри келди.

Обамеянг шундай қилиб "Барселона"да пайдо бўлиб қолди. Ҳужумчи Каталония клубида атиги ярим мавсум ўйнади, аммо Ла Лигадаги 17та ўйинда 11та гол урган ҳолда ўзини яхши томондан кўрсатди. Габонлик у ерда "қисқариш"га тушган ҳолда вазият қурбони бўлди. "Кўк-анорранглилар" янги ўйинчилар билан шартнома имзолаш учун ўйинчи билан хайрлашишга қарор қилишди. Ҳужумчини "Барселона"дан сўнг "Челси"да Томас Тухель кутаётганди. Аммо, футболчи келганидан бир неча кун ўтиб немисни Лондон клубидан истеъфога чиқаришди. Унинг ўрнига келган Грэм Поттер эса форвардга ишонч билдирмади.

Ўтган мавсум Обамеянг учун тўлиқ муваффақиятсиз ўтди. У АПЛдаги 15та ўйинда 1та гол урди ва ўйинчи ўртача 36 дақиқа ҳаракат қилди. Поттер тажрибали ҳужумчини Чемпионлар лигаси плей-оффи учун қайдномага киритмади ва бу унинг учун катта зарба бўлди. "Кўклар"да Поттердан кейин ҳам бошқа мураббийлар бўлди, аммо вазият габонлик учун ўзгармади. У ўтган мавсумнинг сўнгги 5та ўйинини ўтказиб юборди, ҳатто қайдномага ҳам киритилмади. Лондонликларнинг "Барселона"га 12 млн евро тўлаганликларига қарамай ўйинчига ишонч билдирмаётганлари кўриниб турарди.



Обамеянгнинг ёши, унинг репутацияси ва ақлбоварқилмас муваффақиятли мавсумидан келиб чиқиб кейинги манзилини тахмин қилиш қийин эмасди. Саудия Арабистони клублари озми-кўпми таниқли ўйинчиларни харид қилишаётган эди. Европадаги барча муаммоларга қарамай габонлик у ерда юлдуз бўларди. Аммо, у бу вариантни рад этди. Футболчи уни ҳисобдан чиқариш керакмаслигини кўрсатмоқчи ва исботламоқчи бўлди. Ва ўзи учун максимал даражадаги мантиқсиз вариант бўлган "Марсель"ни танлади. Эҳтимол топ-лигаларидаги энг муаммоли клублардан бири фаолиятини қайта тиклаш учун мос бўлмаган вариантдек туюларди. Айниқса оғир характердаги ўйинчи учун.

Обамеянг учун "Марсель"даги мавсум яхши бошланди. У Чемпиолар лигаси саралаши доирасидаги "Панатинаикос"га қарши ўйинда дубль қайд этди, "Мец"га қарши Лига 1 мавсумидаги иккинчи ўйинда ассист қайд этди ва Европа лигаси 1-турида "Аякс"га иккита тўп киритди. Аммо, ўша пайт клубда ҳақиқий хаос рўй берди. Мухлислар том маънода ўша пайтдаги жамоа бош мураббийи Марселинони ҳайдаб юборишди ва раҳбариятга таҳдид қилишди. Провансликлар мураббийдан айрилишди ва президентсиз қолишларига озгина қолди. "Марсель" мавсум бошидаёқ фалокат ёқасида эди. Аммо, ўша пайтдан кейин вазият бироз тинчиди.

Обамеянг ҳам меҳмондўст "Велодром"ни ўзида ҳис қилди. "Марсель" мухлислари бегонани ҳам, ўзлариникига ҳам ҳуштак чалишди. Бу вазиятдан Лига 1 самарасиз 4та ўйиндан 2та серия ўтказган жамоа янги форварди ҳам четда қолмади. Провансликларнинг клуб афсоналари ҳам габонликни қари, қўпол ва дангаса деб атаган ҳолда танқид қилишди. Клубдаги вазият даҳшатли эди. Мураббий ўзини хавфсиз ҳис қилмаган ҳолда бутун штабини олиб кетди. Раҳбарият ҳар нарсани кутса бўладиган мухлислар билан музокаралар ўтказди. Жамоадаги ягона юлдуз ўйинчи қаттий танқидларга учради.



Провансликлар бундай ақлдан озган вазиятда жамоани фақат ақлдан озган (яхши маънода) мураббий бошқаради деб ҳисоблашган. Шундай қилиб "Марсель"да Женнаро Гаттузо пайдо бўлди. Рино ўйинчи сифатида ҳам қайноқ эди, мураббий сифатида ҳам шундай. Итальян инқироздаги "Милан"ни бошқарган, шундан сўнг "Наполи" ва "Валенсия"дек раҳбарияти билан ишлаш осон бўлмаган клубларда фаолият юритган. Гаттузо ўша пайтда чўкаётган "Валенсия"га тайинланиши пайти унинг осон йўлларни қидирмаслигини тушуниш мумкин эди. Агар кимдир провансликларни жиловлай оладиган бўлса у ҳам шу одам эди.

Клуб президенти ҳам, Гаттузо ҳам оммавий равишда Обамеянгни қўллаб-қувватлашди ва бу муҳим роль ўйнади. Габонлик ўзига кўпроқ ишончни ҳис қилди. У ноябрь ойи сўнггида "Аякс"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди ва декабрь ойини жуда яхши бошлади. Йилдаги якунланиб бораётган сўнгги ойда ҳужумчи Лига 1даги деярли ҳар бир ўйинда самарали ҳаракат қилмоқда. Бу кетма-кет 4та ўйинда рўй берди ва "Марсель" уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Обамеянг гол ҳам урмоқда, ассист ҳам қайд этмоқда ва бу жамоага катта фойда бермоқда. Форварднинг ҳисобида Лига 1даги 7та самарали ҳаракат бор ва бу унинг фаолиятидаги учинчи энг яхши натижа. Ҳа, чемпионатдаги урилган 5та гол ҳам ёмон эмас. Шунингдек Европа лигасида 5та гол ва ЧЛ саралашида 2та тўп бор.

Обамеянг жорий мавсум барча мусобақаларда жами 12та тўп киритди. Бу масалан Роберт Левандовски (9), Николас Жексон (8) ва Габриэль Жезус (7)никидан кўп. Бу футболчилар габонлик олдин ўйнаган жойларда ҳаракат қилишмоқда. Бу Обамеянгнинг ҳар бир собиқ клуби уни қўйиб юбориб аниқ адашган дегани эмас. Аммо, айрим вазиятларда тўғри ёндашув билан ундан кўпроқ фойда олиш мумкин эди. Гаттузо муаммоли ўйинчилар билан ишлашни билади ва натижа олади. Габонлик ростдан ҳам "Велодром"да фаолиятини қайта жонлантираётганга ўхшайди.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика