RU

Последние новости

14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  1 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  1 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  4 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  15 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  14 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  15 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2

Чемпионлар лигаси. 3та жамоада юз фоизлик натижа, "ўлим гуруҳи"да имкониятлар тенг ва бошқа натижалар Новости

Чемпионлар лигаси. 3та жамоада юз фоизлик натижа, "ўлим гуруҳи"да имкониятлар тенг ва бошқа натижалар

Жорий ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари биз орзиқиб кутадиган Чемпионлар лигаси баҳслари ўтказилди.

Турнир гуруҳ босқичининг 3-турида бир-биридан қизиқ баҳслар бўлиб ўтди ва баъзи квартетларда вазият ўзгарди, бошқаларида эса йўқ. Ушбу турдан кейин гуруҳлардаги жамоалар ўрни ҳақида тўхталиб ўтамиз.


"А" гуруҳи

Ушбу тўртликда ПСЖ яққол пешқадамга айланиб олди. Парижликлар 3-турда меҳмонда "Брюгге"ни 5:0 ҳисобида таслим қилишди. Захирада майдонга тушган Килиан Мбаппе хет-трик муаллифига айланди.

Гуруҳнинг бошқа гранди - "Реал" Туркияда "Галатасарой" меҳмони бўлди ва мадридликлар ҳам 3 очкони қўлга киритишди. Учрашувдаги ягона голга Тони Кроос муаллифлиқ қилди.


"B" гуруҳи

"B" квартетидаги иккала ўйинда 5тадан гол киритилди, аммо битта баҳсда "Тоттенхэм" 5та гол урган бўлса, иккинчисида "Бавария" "Олимпиакос" дарвозасини 3 марта ишғол қилиб, 2 марта ўз дарвоза тўридан тўп олиб чиқди. Бу тўртликда вазият "А" гуруҳиникига ўхшаш. Немисларда 100%лик натижа, "Тоттенхэм" улардан 5 очко орқада.


"C" гуруҳи

"Манчестер Сити", "Шахтёр", "Динамо" (Загреб) ва "Аталанта" ўрин олган гуруҳда кутилганидек "шаҳарликлар" етакчилик қилишмоқда. Инглиз клуби 3та ғалабали учрашувда жами 10та гол уриб, бир марта гол қўйиб юборишган. Ўтган йили ёрқин ўйин кўрсатиб, ЧЛ йўлланмасини қўлга киритган "Аталанта" ҳозир жуда ачинарли ҳолатда. Италия клуби 3та ўйиннинг бирортасида очко ола билмади. Иккинчи ва учинчи ўринни Украина ва Хорватия клублари бўлишиб турибди.


"D" гуруҳи

Ушбу квартетнинг учинчи тур ўйинида сенсация қайд этилиши мумкин эди, бироқ Пауло Дибала ҳаммасини чиппакка чиқарди. "Локомотив" меҳмонда ўтган баҳснинг 77-дақиқасигача ҳисобда олдинда эди, аммо аргентиналик йигитча 2 дақиқа ичида ғалабани "темирйўлчилар"дан "ўмариб" кетди ва сенсация рўй беришига йўл қўймади. Иккинчи учрашувда "Атлетико" "Байер"ни ўз услубида (1:0) мағлуб этди.


"E" гуруҳи

"Зальцбург" яна бир гуруҳ етакчисига муаммо туғдиришга уринди. Австрия клуби "Ливерпуль"га қарши баҳс каби бор кучини ишга солди, аммо очко олиш учун яна битта гол етмади. "Наполи" савия эвазига меҳмонда 3:2 ҳисобида зафар қучди. "Ливерпуль" ҳам меҳмонда ўйнади, аммо "Генк"ни қийинчиликсиз таслим эта олди.


"F" гуруҳи

"Ўлим гуруҳи" дея аталган "F" квартетида кураш қизғин давом этмоқда. "Барселона" бу турда "Славия"ни қийинчилик билан таслим этиб, меҳмондан 3 очко билан қайтди. "Интер" ҳамда "Боруссия" Д ўртасидаги турнинг марказий учрашувида Конте шогирдларининг қўли баланд келди. Лаутаро Мартинес ва Антонио Кандрева голлари эвазига италияликлар ишончли ғалабага эришишди.


"G" гуруҳи

Бир неча кун олдин "Ростов"ни 6:1 ҳисобида таслим этган "Зенит" Германияда "Лейпциг"га мағлуб бўлди. Учрашувдаги дастлабки гол питерликлар томонидан урилди, аммо немис клуби иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқаси ичида 2та гол уриб, ўйин масаласини ўз ҳисобига ҳал қилди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида "Бенфика" Франциянинг "Лион" клубини қабул қилди ва уларни 2:1 ҳисобида таслим қилди.


"H" гуруҳи

Сўнгги квартетда Голландия ва Англия клублари етакчилик қилишмоқда. "Челси" меҳмонда "Аякс"ни таслим этиб, голландияликлар билан очколарини тенглаштириб олди. Иккинчи баҳсда "Валенсия" "Лилль" меҳмони бўлди. Испанияликлар ғалабага яқин эди, аммо сўнгги сониялардаги гол туфайли жамоалар очколарни бўлишиб олишди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика