RU

Последние новости

09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  0 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   2 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   1 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  18 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11

“Чарм тўп-2019” мусобақаси Қашқадарё вилоят босқичи якунланди Новости

“Чарм тўп-2019” мусобақаси Қашқадарё вилоят босқичи якунланди

Теги :  Чарм тўп
2019 йил 15-16 август кунлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган Насаф футбол мактабининг футбол майдонларида ҳамда “Геолог” спорт соғломлаштириш мажмуасининг футбол майдонида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасида вилоятнинг туман (шаҳар) босқичларида ғолиб бўлган 15 та жамоалардан 240 нафарга яқин 18-30 ёшли маҳалла ёшлари иштирок этишди.

Мусобақанинг биринчи кунги натижаларига кўра Ғузор туманидан ташриф буюрган “Авғонбоғ” МФЙ ёшлари фахрли 3-ўринни эгаллаган бўлсалар, мусобақанинг ҳал қилувчи финал йўлланмасига Касби туманидан ташриф буюрган “Оққамиш” МФЙ ёшлари ҳамда Косон туманидан ташриф буюрган “Навбаҳор” МФЙ ёшлар жамоалари эга чиқишди. 

Мусобақанинг финал босқичи жорий йилнинг 16 август куни Қарши шаҳрида жойлашган “Геолог” спорт соғломлаштириш мажмуасининг футбол майдонида байрамона тарзда ўтказилди ва фахрли 2-ўринни Касби туманидан ташриф буюрган “Оққамиш” МФЙ жамоаси эгаллаган бўлсалар, “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг вилоят босқичида Косон туманининг “Навбаҳор” МФЙ жамоаси ғолибликни қўлга киритди ҳамда республика босқичига қатнашиш учун йўлланмага эга бўлишди.

Якунда ғолиб совриндор бўлган жамоалар диплом, медал, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар, шунингдек, мусобақа давомида фаол иштирок этган жамоа аъзолари турли номинациялар бўйича эътироф этилди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика