RU

Последние новости

13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  17 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  5 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  8 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7

CAFA Конресси ўтказилди. Рустами Эмомали ассоциация президенти этиб қайта сайланди, Равшан Эрматов эса... Новости

CAFA Конресси ўтказилди. Рустами Эмомали ассоциация президенти этиб қайта сайланди, Равшан Эрматов эса...

Бугун, 2 май куни Душанбеда Марказий Осиё футбол ассоциациясининг саккизинчи Конгресси бўлиб ўтди.

Душанбеда бўлиб ўтган CAFA Конгрессида ФИФА президенти Жанни Инфантино, ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифа, Тожикистон, Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Афғонистон ва Қирғизистон футбол федерациялари раҳбарлари ва делегатлари, шунингдек, ФИФА ва ОФК вакиллари иштирок этишди.  

Унда Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустами Эмомали янги тўрт йиллик муддатга CAFA президенти этиб қайта сайланди.

Бугунги Конгрессда Афғонистон футбол федерацияси президенти Муҳаммад Юсуф Коргар ва Туркманистон футбол федерацияси президенти Арслан Айназаров CAFA вице-президенти этиб сайланишди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов эса ушбу лавозимдан ўз номзодини қайтариб олди. 

Маълумот ўрнида, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 1 февраль куни Баҳрайнда бўлиб ўтган ОФК 33-Конгрессида ташкилот Ижроия қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси вакили сифатида сайланган эди.

Эрон футбол федерацияси бош котиби Ҳидоят Момбени янги CAFA Ижроия қўмитасига, Қирғизистон футбол иттифоқи вице-президенти Дастанбек Қўноқбоев эса Марказий Осиё футбол ассоциацияси номидан Осиё футбол конфедерацияси Ижроия қўмитасига аъзо бўлди.  

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика