RU

Последние новости

01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  2 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  6 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  4 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  5 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  16 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  69 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  31 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  27 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  110 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  699 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3

"Бухоро": Улуғбек Бақоевни табриклаймиз! Новости

"Бухоро": Улуғбек Бақоевни табриклаймиз!

Бухоро футболи ҳақида гап кетганида, Улуғбек Бақоев номини ҳам эслаб ўтиш лозим бўлади.

Футболчилик даврида тўпурарлик маҳорати эвазига минглаб ишқибозлар қалбидан жой олган Бақоев, жорий йил мураббийликдаги дастлабки қадамларини ташлаб, бу борада ҳам қисман бўлсада ўзини кўрсатишга эришди. «Бухоро»нинг бу йилги мавсумдаги ижобий иштирокида шубҳасиз, Бақоевнинг ҳиссаси беқиёсдир.

Бугун “Бухоро” футбол клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоевнинг туғилган куни. Жамоамиз устози ўзининг 40 ёшини қарши олмоқда. Шу муносабат билан “Бухоро” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва клубнинг барча ишчи-ходимлари Улуғбек Истамовични таваллуд айёми билан муборакбод этади.

У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва мамлакатимиз футболини ривожлантириш йўлидаги фидокорона ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

“Бухоро”нинг ажойиб анъаналарини давом эттириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ижобий самара беради ва бу ўзбек футболи обрўсини халқаро ареналарда янада юқори кўтаришга ҳисса қўшади деб ишонамиз. Умид қиламизки, Улуғбек Истамович қўл остида “Бухоро” футбол клуби келгусида ёрқин ғалабалар орқали янгидан-янги марраларни забт этади.

Хурматли, Улуғбек Истамович оила аъзоларингиз, яқинларингиз ва барча бухоролик футбол мухлислари бахтига доимо соғ бўлинг! Сиз бизнинг ардоқли кишиларимиздан бирисиз! Зафарли ғалабаларда хамиша бирга бўлайлик! Тилагимиз, ҳар доим шундай элимиз ардоғида бўлинг!

"Бухоро" матбуот хизмати.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика