RU

Последние новости

12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  0 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  2 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  9 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  16 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   5 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  3 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  8 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  13 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  7 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1

"Бухоро" Шавкат Муллажонов ва Шавкат Саломов билан шартнома имзолади Новости

"Бухоро" Шавкат Муллажонов ва Шавкат Саломов билан шартнома имзолади

Улуғбек Бақоев бошқарувидаги "Бухоро" ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Яқинда жамоа йиғинига мамлакатимизнинг таниқли футболчилари Шавкат Муллажонов ва Шавкат Саломов келиб қўшилган эди. Куни-кеча ушбу тажрибали ўйинчилар билан клуб ўртасида расмий келишувга эришилди ва томонлар ўзаро шартнома имзолади. Шу тариқа Муллажонов ва Саломов жорий мавсумни "Бухоро"да ўтказадиган бўлди.

Ўтган мавсум "Бухоро" сафида сермаҳсуллик кўрсатиб, хатто миллий терма жамоадан ҳам таклиф ола бошлаган ҳужумчи Иван Нагаев айни дамда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Аммо, Нагаев яқин орада жамоа билан хайрлашиб, хориж клубига кўчиб ўтади. Боиси, 28 ёшли ҳужумчига Қозоғистон ва араб давлати жамоаларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Унинг қайси жамоага ўтиши ҳақида кейинроқ аниқ маълумот берамиз. Тошкентдаги йиғин чоғида мураббийлар яна айрим футболчилар билан ҳам дўстона равишда хайрлашиши кутилмоқда. Уларнинг кимлиги синов-назорат учрашувларидан сўнг аниқ бўлади. Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" 13 январь куни "Машъал"га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.



"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика