RU

Последние новости

01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  4 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  7 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  8 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  16 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  70 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  31 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  27 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  112 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  699 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3

“Бухоро” - “Насаф”. Превью Новости

“Бухоро” - “Насаф”. Превью

Теги :  БухороНасаф
Иккинчи даврани муваффақият билан бошлаган “Насаф” жамоамиз олий 17-тур учрашувини сафарда “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу учрашув 12 август шанба куни “Бухоро” спорт мажмусида соат 19:00да бошланади.


ЎзПФЛ 17-тур
“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши)
12.08.2017. “Бухоро” СМ. 19:00да
Бош ҳакам:
Валентин Коваленко (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Мамур Саидқосимов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вил.)
Захира ҳаками: Дмитрий Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Марат Исмолиов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Ариф Алимов.

Учрашув ҳаками ҳақида маълумот: Валентин Коваленко жорий чемпионатда  жамоамиз иштирокидаги битта учрашувни бошқарган. Унда жамоамиз мағлубиятга учраган. ЎзПФЛ 14-тур. “Пахтакор” – “Насаф” 2:1. Учрашув 19 июн куни бўлиб ўтган.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда шу пайтгача ўзаро 39 марта куч синашганлар. Ўзаро бўлиб ўтган  учрашувларнинг 21 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган. 9 учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, 9 учрашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 69-38. “Насаф”нинг “Бухоро” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси - 6:0. “Бухоро” жамоаси эса 5:1 - энг йирик ҳисобда ғалабага эришган.

Бухородаги учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Бухорода 19 марта ўзаро куч синашган “Бухоро” ўз уйида 9 бор “Насаф”ни таслим қилган. 4та учрашувда муроса кўчаси танланган. “Насаф” 6 марта Бухородан уч очко билан қайтган. Охирги 4 баҳсда “Насаф” сафардан уч очко билан қайтмоқда. Қизиқарли томони кейинги ўтган 3 учрашувда жамоамиз бир хил 2:0 ҳисобида “Бухоро”ни мағлуб этган. Яъни, бухороликлар “Насаф” дарвозасига йўл топа олишмаган.

Бухоро ўтган сўнгги беш учрашув:


24.04.2016 «Бухоро» - «Насаф» 0:2
12.04.2015 «Бухоро» - «Насаф» 0:2
15.08.2014 «Бухоро» - «Насаф» 0:2
29.10.2013 «Бухоро» - «Насаф» 1:5
26.06.2012 «Бухоро» - «Насаф» 1:0

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати


“Насаф” жорий чемпионатда 16 учрашувдан сўнг 29 очкога эга ва турнир жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. “Бухоро” жамоаси ҳам 16 учрашув ўтказган ва 24 очко тўплаган.  Улар айни пайтда турнир жадвалининг 6-поғонасини банд этиб туришибди. Жамоамиз ўтган тур учрашувини ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Сафарда “Олмалиқ” жамоаси билан куч синашган “Бухоро” жамоаси, 1:1 ҳисобида дурангга эришган.

Ўзаро учрашувлар ҳақида яна маълумотлар


Ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, “Бухоро” жамоаси дарвозасини дастлаб собиқ ҳужумчимиз Александр Бейнарович ишғол этган. Ушбу учрашув 1997 йил 8 августда Қаршида бўлиб ўтган ва жамоамиз рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этишган. Александр Бейнарович 1997 йилда жамоамиз сафида тўп тепган. Сўнгги марта “Бухоро” дарвозасига гол  урган ҳужумчимиз Драган Черан бўлиб турибди. У ўтган давраданинг  2-турида бўлиб ўтган Қаршидаги учрашувда жамоамизнинг учрашувдаги биринчи голини киритган эди.

Айни пайтда клубимизда мураббийлик фаолиятини олиб бораётган собиқ футболчилардан Рўзиқул Бердиев, Шуҳрат Тошпўлатов, Николай Минчев, Зафар Холмуродов ва Нурали Султоновлар ҳам ўзаро учрашувларда “Бухоро” жамоаси дарвозасига гол киритишган.

Жамоаларнинг тўпурарлари ҳақида

“Насаф” футболчилари бу йилги баҳсларда рақиблар дарвозасига 27та гол киритишган. Шулардан 10тасига сербиялик ҳужумчимиз Драган Черан муаллифлик қилган. У жамоамиз тўпурарлари сафида карвонбошилик қилмоқда. “Бухоро” жамоаси футболчилари, бўлиб ўтган учрашувларда 26та гол киритишган. Жамоа тўпурарлар рўйхатини Иван Нагаев бошқармоқда, унинг ҳисобида 8та гол бор. Ҳар иккала тўпурар ҳам ўтган 16-турда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

“Бухоро”даги асосий йўқотиш

Иван Нагаев  “Насаф”га қарши учрашувни ўтказиб юборишга мажбур. Унинг карточкалари сони тўрттага етган. Бу ҳужумчи ўтган 16-турдаги “Олмалиқ”қа қарши учрашувда тўртинчи сариқ карточка олган.

Аммо “Бухоро” жамоаси таркибида тажрибали ҳужумчилар етарли. Яқинда бухороликлар сафига Саламат Қутибоев ҳам қўшилди. Бунгача “Қизилқум” жамоаси шарафини ҳимоя қилган, “Насаф”нинг собиқ ҳужумчиси Азамат Алланиёзов ҳам иккинчи даврадан бухороликлар сафида тўп тепмоқда.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 11 август жума куни Бухоро шаҳридаги клуб  қароргоҳи  майдонида  бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Бўлажак учрашувга “Насаф” ПФК мухлислар клуби фаоллари ҳам жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ён қўшнилар бўлмиш иккала жамоа мухлислар клуби анча йиллардан буён дўстона алоқа қилиб келишади. Ашаддий мухлисларимиз ўйин куни “аждарлар”ни бевосита стадионда туриб қўллаб-қувватлашни режалаштирганлар.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика