RU

Последние новости

12:51Расмий хабар: Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда боради  1 12:34Суперлиганинг 21-турига тайинланган расмийлар. Водий дербисида водийлик ҳакам   0 12:15Месси Али Дайидан ўтиб кетди. Олдинда фақат Роналду бор  0 11:50Хиросимадаги чемпионликка 30 йил тўлди ёхуд Бишовец ва Лобановский нималар деган эди? Футболчилар қанча мукофот пули олишган?  8 11:35We Global Football: Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти Австралиядан юқори  13 11:15Тарихий ғалаба қўлга киритилган, "оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган Ўзбекистон - БАА учрашувидан 10 та факт  6 10:47Про лига. Бугун 23-тур баҳсларига старт берилади  1 10:02ФИФА рейтинги. Ноябрь ойида Саудия Арабистонидан ўтиб кетамиз  13 09:25Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  23 08:44ЖЧ-2026 саралаш Осиё қитъаси. 4-тур баҳсларидан сўнг гуруҳлардаги вазиятлар қандай  15 07:56ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Колумбияда йирик ғалабалар. Уругвайда эса яна ғалаба йўқ  1 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина Боливияни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан хет-трик  21 07:20Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайга қарши илк учрашувда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  3 01:56Миллатлар лигаси. Испания Сербияни мағлуб қилди, Португалия Шотландияни енга олмади  5 01:20ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз уйида Баҳрайнни мағлубиятга учрата олмади  10

"Бухоро" - "Локомотив". ПРЕВЬЮ Новости

"Бухоро" - "Локомотив". ПРЕВЬЮ

Эртага, 15 июнь куни “Бухоро” 13-тур доирасида ўз майдонида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади.

Ушбу жамоалар олий лига тарихида жами 22 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Устунлик пойтахтликлар томонида.

Ўтказилган 22 учрашувнинг 6 тасида “Бухоро”, 11 тасида “Локомотив” ғалаба қозонган бўлиб, 5 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам “Локо” жамоаси томонида- 28:40.

Ўзаро учрашувларда “Бухоро” 23 очкони, “Локомотив” эса 38 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

“Бухоро”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2007 ва 2009 йилги мавсумларда қайд этилган. Ўша учрашувларда “Бухоро” ҳар иккала учрашувларда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Қизиғи шу иккала ғалаба ҳам сафарда қўлга киритилган.

“Локомотив”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2013 йилда Тошкентда қайд этилган. Ўша учрашувда пойтахтликлар бухороликларни 5:1 ҳисобида мағлуб этишган.

Иккала жамоа ўртасидаги энг сермаҳсул учрашув эса 2005 йилда бўлиб ўтган. Бухорода кечган учрашувда дарвозаларга жами 7 та тўп киритилган бўлиб, якунда “Бухоро” 4:3 ҳисобида ғалабани тантана қилган.

БУ ҚИЗИҚ: “Бухоро” ўз майдонида “Локомотив”ни атиги 3 марта мағлуб эта олган. Ушбу ғалабалар 2005, 2007 ва 2016 йилги мавсумларда қўлга киритилган. Ўтган мавсумда “Бухоро” бўлажак чемпионни ўз майдонида 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.  18736 нафар мухлис қаршисида бўлиб ўтган ўйинда Вадим Чемиртан ва Саламат Қутибоев голлари эвазига ғалаба қозонилган эди.

ФАКТ: “Бухоро” ва “Локомотив” ўртасида кечган учрашувларнинг 5 таси дуранг билан якунланган. Қизиқ томони, барча дуранглар Бухородаги учрашувларда қайд этилган.  

Бухорода бўлиб ўтган барча учрашувлар:
22.10.2016 “Бухоро”-“Локомотив” 2:1 
31.05.2015 “Бухоро”-“Локомотив” 2:3
07.11.2014 “Бухоро”-“Локомотив” 1:1
08.11.2013 “Бухоро”-“Локомотив” 0:1
19.05.2012 “Бухоро”-“Локомотив” 1:1
14.08.2009 “Бухоро”-“Локомотив” 2:3
01.03.2008 “Бухоро”-“Локомотив” 0:0
15.08.2007 “Бухоро”-“Локомотив” 1:0
24.08.2006 “Бухоро”-“Локомотив” 1:1 
27.08.2005 “Бухоро”-“Локомотив” 4:3
16.10.2004 “Бухоро”-“Локомотив” 1:1 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика