RU

Последние новости

11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  3 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   1 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  3 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  6 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  12 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  7 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  3 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  2 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1

"Бухоро" Эркинов ва Бердимуродов билан шартнома тузди Новости

"Бухоро" Эркинов ва Бердимуродов билан шартнома тузди

Теги :  Бухоро
“Бухоро” жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини айни дамда Тошкентда олиб бормоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан “НБУ-Осиё” стадионида ўтказилмоқда.  Асосан жисмоний тайёргарлик борасида иш олиб бораётган мураббийлар шу билан бирга таркибни кучайтириш мақсадида селекция ишларини ҳам кенг суръатда олиб бормоқда. Хусусан, бугун ҳам жамоа лагерига янги футболчи келиб қўшилди. Анқироғи, ўтган мавсум “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган иқтидорли дарвозабон Асилбек Амонов жамоа машғулотларида иштирок эта бошлади.

Ўтган йили мазмунли ўйин кўрсатиб, маҳаллий ишқибозларнинг қалбидан жой олган ҳимоячи Артём Филипосян ва ярим ҳимоячи Саламат Қутибоев жорий мавсум ҳам “Бухоро”да қоладиган бўлди. Улар билан шартномалар узайтирилди. Бундан ташқари куни-кеча таркибга янги келиб қўшилган ҳимоячи Раҳматулло Бердимуродов ва ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов билан ҳам расмий келишувга эришилиб, битим имзоланди.

Мураббийлар штабининг режасига кўра, 13 январь куни “Бухоро” Тошкент йиғинидаги илк назорат учрашувини ўтказади. Спарринг-рақиб сифатида Муборакнинг “Машъал” жамоаси билан келишувга эришилди.  

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика