Бутрагеньо: "Реал" ҳеч қачон ҳакамликни муҳокама қилмайди"
25 фев 2019 14:46
Новости
Бутрагеньо: "Реал" ҳеч қачон ҳакамликни муҳокама қилмайди"
"Реал" директори Эмилио Бутрагеньо "Леванте" устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.
"Бизга ҳакамларнинг қарорини муҳокама қилиш ёқмайди. Ҳеч қачон бундай қилмаганмиз.
Бэйл масъулиятни ўз бўйнига олди ва пенальтини жуда яхши ижро этди.
VAR - жуда фойдали нарса. Видеотакрорлар - футбол фойдасига хизмат қилади. Бирор янгилик киритилса, унга доимо вақт керак бўлади" - дейди Бутрагеньо.
Комментарии