"Бунёдкор" мураббийлар штабида италиялик мураббийлар иш бошлади
21 янв 2025 12:45
Новости
"Бунёдкор" мураббийлар штабида италиялик мураббийлар иш бошлади
"Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Алессандро Спиноглио мухлисларимизга яхши таниш. Мутахассис ўтган мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб "Бунёдкор"да фаолият юритиб келади. Мураббийнинг ярим йиллик фаолияти раҳбарият ва бош мураббийга маъқул келди ва шу боис у билан тузилган шартнома ўзаро келишувга кўра узайтирилди.
Шунингдек, Карло Альберто Бертоне ва Андрес Карло Моауро ҳам фаолиятини жамоамиз билан боғлади. Карло Альберто таҳлилчи вазифасини бажарса, Андрес Моауро футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига жавоб беради. Спиноглиодан фарқли равишда Моауро футболчилар билан якка тартибда шуғулланади", – дейилади "қалдирғочлар" хабарида.
Алессандро Спиноглио
Туғилган санаси: 27.06.1980
Фуқаролиги: Италия
Лавозими: жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий
Карло Альберто Бертоне
Туғилган санаси: 26.01.1994
Фуқаролиги: Италия
Лавозими: таҳлилчи
Андрес Карло Моауро
Туғилган санаси: 19.08.1993
Фуқаролиги: Италия
Лавозими: жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии