RU

Последние новости

12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  2 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  17 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  4 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   4 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  44 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3

"Бунёдкор" машғулотидан репортаж: Икромов қайтиш арафасида+Давронжон Эргашев билан интервью Новости

"Бунёдкор" машғулотидан репортаж: Икромов қайтиш арафасида+Давронжон Эргашев билан интервью

Иван Бошкович бошчилигида "Бунёдкор" жамоаси "Олимпик" билан учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Кеча "қалдирғочлар" янги мураббий қўл остидаги учинчи кун машғулотларини ўтказишди. Асосий эътибор аввалги учрашувларда йўл қўйилган хатоларни тўғрилашга, тўп билан ишлашга қаратилди. Хурсанд қиладиган янгилик шуки, роппа-роса бир йил олдин сафдан чиққан Фарруҳ Икромов умумий гуруҳ машғулотларида қатнашмоқда. Демак тез орада уни яна яшил майдонда кўришимиз эҳтимоли йўқ эмас. Тезкор вингерга яна аввалги спорт формасига қайтишига тилакдошмиз. 


Жамоа сардори Давронжон Эргашев олдиндаги баҳсга ҳозирлик, салбий натижалар ва мураббийлар ўзгаришига ўз муносабатини билдирди. 


"Олимпик"га қарши кечган биринчи даврадаги учрашувни ёдга оладиган бўлсам, ўшанда биз нотўғри ёндошганмиз. Балки рақибга тўғри баҳо бермаган бўлишимиз мумкин. Бу ўйинга қадар улар ғалаба қозонмаганди. Ўйлайманки, ўтган сафарги мағлубият тасодиф эканлигини исботлашга ҳаракат қиламиз",- дейди Давронжон Эргашев. 

- Жамоа сардори ва етакчиси сифатида мураббийлар ўзгаришининг натижага қанчалик таъсир қилаётганини айта оласизми?

- Шуҳрат Мақсудов ҳам, Виктор Карпенко ҳам ёмон мураббийлар эмасди. Энди майдонда биз футболчилар ўйнаймиз-ку. Мағлубиятда мураббийларни ҳам айблавериш нотўғри. Ўйинчиларни кўриш керак. Бошкович иш бошлади. Қисқа вақтда унинг кўрсатмаларини тушунишимиз талаб этилади. Мавсум якунида ҳаммаси ижобий тугайди, деган умиддаман. 

- "Бунёдкор"да ҳеч қандай мақсад қолмади десак бўладими? 

-  Нега экан? Профессионал футболчи ҳар бир ўйинда борини беради, ғалаба учун курашади. Расмиятчилик учун ўйнамаймиз. Барчаси ўз қўлимизда қолган. Йилни муносиб тугатишимиз керак, тамом. 

- Жамоада ички муҳит ўзгарганми?

- Бу йил муҳит жуда яхши. Аввалги мураббийлар даврида ҳам жамоамиздагиларнинг бир-бирига ишончи катта эди. Ҳозир ҳам шундай. Фақат сўнгги пайтлардаги мағлубиятлар руҳий томондан зарба бўлди. 

- Кубок ва чемпионлик йўлида кимни имкониятини юқори баҳолайсиз?

- Юқори ўринлар учун курашаётган барчада имконият бор. Кучли жамоа чемпион бўлсин. Омадга ҳам куп нарса боғлиқ. 

Абдулазиз Искандаров

Фото: "Бунёдкор" матбуот хизмати

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика