RU

Последние новости

18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  12 17:38ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: Асосий таркибимиз маълум  26 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  9 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 16:14"Манчестер Сити" Коул Палмерни қайтармоқчи ва бу трансферга 150 млн евро сарфлашга тайёр  0 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  0 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  6 13:31Мюллер фаолиятини 2025 йилнинг ёзида якунлаши мумкин  0 13:00"Ал Қодисия" Руй Виторияни ишга таклиф қилмоқчи  0 12:34Жирков: "РПЛда 99,9% эҳтимол билан "Зенит" чемпион бўлади"  0 12:27Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат  19 12:06"Милан" устози эски танишини Италияга олиб келмоқчи  1 11:45Марко Ройс нима сабабдан Саудия Арабистони клублари таклифини қабул қилмаганини айтди  1

«Бунёдкор» клуби раҳбариятида ўзгариш бўлгани расман тасдиқланди Новости

«Бунёдкор» клуби раҳбариятида ўзгариш бўлгани расман тасдиқланди

Кеча сайтимизда «Бунёдкор» клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ишдан олинганлиги, унинг ўрнига Айниддин Ғиёсов вақтинча бош директор этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик. «Бунёдкор» клуби бугун ушбу хабарни тасдиқлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Бунёдкор» ФК МЧЖ устав капиталидаги «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Гиссарнефтгаз» МЧЖ, «Кўкдумалоқгаз» МЧЖ ҚҚ, «Нефтгазмонтаж» МЧЖларга тегишли улушлар топшириш-қабул қилиш далолатномаларга асосан Ўзбекистон Республикаси  Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган.
Шунга кўра ҳамда таъсисчи ўзгариши муносабати билан 2020 йил 7 августда «Бунёдкор» ФК МЧЖ ягона таъсисчисининг қарори қабул қилинди.

«Бунёдкор» ФК масъулияти чекланган жамияти ягона таъсисчисининг 1-сонли
ҚАРОРИ


2020 йил 7 август Тошкент шаҳри

Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддасига асосан қуйидаги масалалар юзасидан қабул қилинди:
1. «Бунёдкор» ФК МЧЖнинг директорини лавозимидан озод этиш тўғрисида.
2. «Бунёдкор» ФК МЧЖга директор вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш тўғрисида.
3. «Бунёдкор» ФК МЧЖнинг янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш.

Кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар юзасидан:
Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддасига асосан жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш жамият иштирокчиларини умумий йиғилишини мутлақ ваколатлари жумласига кириши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4112-сон қарорига мувофиқ хўжалик жамиятларининг ижро органи (раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари) танлов асосида юқори малакали, шу жумладан хорижий мутахассислар орасидан танлаб олиниши белгиланган.

Кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар юзасидан қуйидагича қарор қабул қилинди:
1. «Бунёдкор» ФК масъулияти чекланган жамияти директори Мирзаев Улуғбек Абдусатторович билан тузилган меҳнат шартномаси 2020 йил 10 августдан бекор қилинсин.
2. «Бунёдкор» ФК МЧЖда тижорат директори ва лицензиялаш бўйича менежер лавозимида ишлаб келаётган Айниддин Гиясов Кутпиддиновичга «Бунёдкор» ФК МЧЖнинг директори вазифасини вақтинча бажариш юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш
агентлиги директори С.Бекенов

Рейтинг: -36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика