RU

Последние новости

18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  0 18:10Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги. БМБ "Оил Стар" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  0 18:00Про лига. "Арал" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  12 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  5 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   3 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   4

"Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради Новости

"Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради

Бир йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватиянинг бир қатор шаҳарларида бўлиб ўтадиган анъанавий "Dalmatinko Cup" халқаро мусобақасида иштирок этади.

Болалар ва қизлар ўртасидаги халқаро турнирда бир нечта ёш тоифасидаги 200 га яқин жамоа 3500 дан зиёд футболчи қатнашади. Уларнинг орасида "қалдирғочлар" ҳам борлиги эътиборга молик. Аҳамиятлиси, клуб тарбияланувчилари 2022 йил илк бор мазкур халқаро мусобақада қатнашган ва учта ёш тоифасидаги жамоалари юқори натижаларни қайд этган эди. Июнь ойининг илк кунларида старт оладиган  "Dalmatinko Cup" турнирида мамлакатимиз шаънини Миразиз Мирзааҳмедов (2011 йил) устозлигидаги "Бунёдкор" академияси вакиллари ҳимоя қилади. "Қалдирғочлар"га гуруҳда "Генк" (Бельгия), "Ҳайдук" (Хорватия) ва "Олимпия"(Словения) жамоалари рақиблик қилади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика