RU

Последние новости

10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  0 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  0 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  3 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  5 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  4 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  2 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  6 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0

"Бунёдкор - А" жамоаси сардори: "Олдинда бизни кубок баҳслари кутиб турибди" Новости

"Бунёдкор - А" жамоаси сардори: "Олдинда бизни кубок баҳслари кутиб турибди"

Кеча Тошкент шаҳар чемпионатида 2-лига мусобақалари ўз якунига етди .

Мусобақанинг финал босқичида "Нефтгазмонтаж"  ҳамда "Бунёдкор - А" жамоалари  тўп суришди. Финалга хос тарзда ўтган драматик учрашувнинг асосий дақиқаларида 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса омад ёш қалдирғочларга кулиб боқди. Учрашувдан сўнг  "Бунёдкор - А" жамоаси сардори, бугунги учрашув қаҳрамони Бахтиёр Худоёровнинг фикрлари билан қизиқдик.

-  Бахтиёр, авваламбор бугунги ғалаба ва чемпионлик билан табриклаймиз. Учрашув хақидаги фикрларингизни билдириб ўтсангиз.

- Раҳмат табрик учун. Бугун жуда ажойиб ўйин гувоҳига айландик . Бугунги учрашувни кескин ва курашларга бой ўтишини кутгандик ва шунга муносиб тарзда тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлимда менимча бироз ҳаяжон туфайли ўзимиз ҳоҳлаган ўйинни намойиш эта олмадик . Аммо иккинчи бўлимда  ўзимизга келиб олдик,  мувозанатни тикладик ва якунда пенальтилар сериясида ғалаба қозондик.  

- Жамоангиз биринчи бўлимдан сўнг 2:0 ҳисобида ортда бораётганди.Танаффусда мураббийлар айнан қандай курсатмалар беришди, жамоани қандай руҳлантира олишди?

- Мураббийларимиз бизга улар ҳам биз каби инсон эканлигини, агарда ҳужумлар сонини оширадиган бўлсак бемалол ғалаба қозона олишимизни ҳамда бизга ишонишаётганликларини таъкидлашди.Ушбу сўзлар бизга янада куч бағишлади.Фурсатдан фойдаланиб бизни шу даражагача этиб келишимизга улкан ҳисса қўшган мураббийларимиз Мурод ака ҳамда Самад акаларга чуқур миннатдорчилигимни изҳор етмоқчиман.Шу жумладан барча жамоадошларимга ҳам. 

- Сиз бугун пенальтилар сериясида ишончли ҳаракат қилдингиз учрашувдан олдин бунга алоҳида тайёргарлик кўрганмидингиз ?

-  Мен доим машғулотлардан сўнг жамоадошларим билан бирга 11 метрлик жарима зарбаси борасида баҳс боғлашган холда машғулот олиб бораман . Албатта ана шу машғулотлар бугун ўз самарасини берди десам муболаға бўлмайди.

- Жамоа чемпионликни қўлга киритди, энди келгуси режалар қандай ?

- Биласизми олдинда бизни кубок баҳслари кутиб турибди. Худо хоҳласа жамоамиз билан биргаликда ушбу кубокнии ҳам кўлга киритиб, бу йил олтин дубл қайд этмоқчимиз.

- Cуҳбат учун раҳмат,  бўлажак учрашувларга омад тилаб қоламиз.

Жавлон Эсонов ёзиб олди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика