RU

Последние новости

16:34ПРО-Лига. "Қўқон-1912" - "Машъал" (Онлайн натижа)  1 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  1 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1 14:45Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади  1 14:14Остон Ўруновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у терма жамоага ёрдам бера олади   11 13:56"Goal" АПЛнинг XXI асрдаги энг яхши мураббийлари рейтингини тузди  3 13:39Бугун Тошкентга учиб келадиган футболчи Италия А сериясига кўчиб ўтмоқда  2 13:07"Барселона" "Камп Ноу" абонементларининг сотувини бошлади  0 12:40Эрон билан ўйинда ишлайдиган ҳакам Даврон Ҳошимовга қизил карточка кўрсатган  4 12:22Майну Англиянинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади, Кейн — таркибда  0 11:54Терма жамоага чақирилган легионерлар: ўтган бир ойни ким қандай ўтказди?  14 11:47Саудия Арабистони ва МЛС клублари Погба бўйича маълумотларни сўраган  0 11:18"Реал" жароҳат олган Карвахалга клубдан ўринбосар топди  8 10:55Флориан Вирцнинг келажаги маълум  1

Бундеслига, 4-тур. Превью Новости

Бундеслига, 4-тур. Превью

Германия чемпионатининг 4-тур ўйинларига бугун старт берилади.


Турни очиб берадиган учрашув немис футболи мухлисларининг диққат марказида.

Бундеслигага қайтган "Ганновер" бугун "HDI Арена"да "Гамбург"ни синовдан ўтказади.

Бу икки жамоанинг қарама-қаршилиги айни пайтда кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. "Ганновер"нинг муваффақиятли старти жамоанинг иштиёқини янада ошириб юборди. Рақиблар эса ушбу жамоага ҳурмат билан қарашга мажбур бўлишмоқда. Андре Брайтенрайтер "Ганновер"ни жиддия қиёфадаги жамоага айлантирди.
Андре Брайтенрайтер аввалига "Майнц"ни доғда қолдирди. Кейинчалик "Шальке" худди шу услубда мағлуб этилди. Ўтган турда эса жамоанинг мудофаа чизиғи бузилди. "Вольфсбург"га қарши учрашувда жамоа ҳисобда ортга қолаётиб вазиятни ўнглашига тўғри келди. Мағлубиятдан қутилиб қолган "Ганновер"га ғалаба тўпини киритиш учун фурсат етмади.
Шу тариқа жамоа ўзининг ғалабани одимини тўхтатди, аммо мағлубиятсиз серия давом этди.


"Гамбург" учун ҳам дастлабки икки тур омадли бўлди. Аммо ўтган турда "Гамбург" ўз уйида "Лейпциг"га ютқазиб қўйди. "Гамбург" жорий мавсумда меҳмонда ишончли ва самарали тўп тепмоқда. "Кёльн"га қарши ўйиндаги голлар-шоуси бунга яққол мисол бўлади. Кўпчиликни ҳайрон қолиратган жиҳат, ушбу мавсумда "Гамбург" ҳимоядаги ўйинини ҳам тартибга солди. Гисдоль жамоасининг энг асосий муаммоси ҳимоядаги камчиликлар эди. Бу йилдан эса Гисдоль ушбу кемтикни тўлдиришга эришди.

Ганноверда бугун иккита тенг кучли жамоалар куч синашишади.
Ҳимояда тартибли ўйнаётган бу икки жамоа ўртасидаги баҳсда кўплаб голларга гувоҳ бўлмаслигимиз мумкин. Аммо Брайтенрайтер ҳамда Гисдоль қарама-қаршилиги тактик тарафлама анча кескин руҳда ўтиши кутилмоқда.
"Ганновер" мавсумни кўтаринки руҳда давом эттиришга, ўз уйида ғалаба қозонишга уриниши табиий. Мағлубиятсиз серияни давом этаётганига ҳам жамоага қўшимча мотивация бағишлайди.

"Гамбург" эса ўтган турдаги муваффақиятсиз ўйин учун ҳам ўз мухлисларини ишончини оқлашга ҳаракат қилади.

Ушбу жамоаларнинг Бундеслигадаги охирги 6 мавсумидаги ўзаро ўйинларидаги статиктикага назар соладиган бўлсак, унда тенгликни кўришимиз мумкин.

Ўйин бобида ҳам, натижалар ва ўзаро учрашувлардаги статистикада ҳам бу жамоалар деярли тенг кўрсатичка эга.
Ўтказилган сўнгги 12та ўйиндан 5тасида "Ганновер", яна 5тасида "Гамбург" ғалаба қозонган. Қолган иккита беллашувда дуранг қайд этилган.


Эртага эса Бундеслиганинг 4-туридан ўрин олган 6 учрашув бўлиб ўтади.

Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Боруссия" Дортмунд ўз уйида ушбу мавсум ишлари юришмаётган "Кёльн"ни меҳмон қилади. Ўйин жиҳатидан ҳозирги кунда Бундеслигада Петер Бошшга қураётган жамоага тенг келадиган йўқ. "Кёльн" эса ҳимояда жуда кўплаб муаммоларга эга. Бу жамоа ҳимоядаги тартибли ўйини билан ном қозонган. Аммо жорий мавсумда "Кёльн"нинг айнан ҳимоядаги бўшлиқлари  уларга кўп панд бермоқда. "Кёльн" ушбу турда "Боруссия"нинг ҳужумкор ўйини олдида анча қийналиб қолиши аниқ.

Ўтган турда "Хоффенхайм"да меҳмон бўлиб мағлубиятга учраган "Бавария" эндиликда бор аламини "Майнц"дан олишга уриниб кўради.
"Майнц" янги мавсумдаги илк ғалабасини ўтган турда "Байер"га қарши баҳсда қўлга киритди. Ушбу ғалаба "Бавария" билан бўладиган муҳим баҳс олдидан уларга катта ишонч бағишлаши мумкин.

"Лейпциг" эса бу турда Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси билан куч синашади.
Ушбу жамоаларнинг ўтган мавсумдаги тўқнашувида битта ғалаба ва бир дуранг қайд этилганди. Ҳозирча "Боруссия" жамоаси Ральф Хаззенхюттль бошчилигилаги "Лейпциг"ни мағлубиятга учратишгани йўқ. Бу гал ушбу ишни амалга ошириб кўришга ҳаракат қилишса ажаб эмас. Аммо "Ред Булл Арена"да "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиш ҳозирча фақатгина "Бавария"га насиб қилган.

Яна бир эътиборга молиқ ўйин Штутгартда ўтади. "Вольфсбург" бу турда "Штутгарт" меҳмонига айланади.

Юлиан Нагельсманн бошқарувидаги "Хоффенхайм" эса "Бавария"дан кейин "Герта"ни синовдан ўтказади.
Бу учрашув анча ҳужумкор ва томошабоп ўтиши кутилмоқда. Поль Дардаи ва Юлиан Нагельманн ҳужумкор футбол фалсафасини илгари сурадиган мутахассислар саналишади.
"Бавария" ютган "Хоффенхайм" албатта бу тўқнашувда фаворит ҳисобланади. Аммо "Герта" ўтган мавсумдан буён рақибларига кутилмаган совғаларни тақдим этишаётганини инобатга оладиган бўлсак, бу баҳс "Хоффенхайм" учун осон ўтмаслиги аниқ.
Ўтган мавсумда иккала ўйинда ҳам Нагельсманн Дардани мағлуб этганди. "Герта" бош мураббийининг эса Нагельсманн билан ўзаро ҳисоб-китоби бор.

Бундеслига, 4-тур. Турнир жадвали

15 сентябрь, жума.
"Ганновер" - "Гамбург" (23:30)

16 сентябрь, шанба.
"Вердер" - "Шальке" (18:30)
"Бавария" - "Майнц" (18:30)
"Айнтрахт" - "Аугсбург" (18:30)
"Штутгарт" - "Вольфсбург" (18:30)
"Лейпциг" - "Боруссия" Мёнхенгладбах (21:30)

17 сентябрь, якшанба.
"Хоффенхайм" - "Герта" (16:30)
"Байер" - "Фрайбург" (18:30)
"Боруссия" Дортмунд - "Кёльн" (21:00)

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика