RU

Последние новости

08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  6 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  19 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

Бугун Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубоги саралашидаги рақиблари номини билиб олади Новости

Бугун Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубоги саралашидаги рақиблари номини билиб олади

Бугун, 24 февраль куни Осиё Кубоги-2023 саралаш баҳсларининг финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раундига чиқа олмагани боис, вакилларимиз энди Осиё Кубоги йўлланмаси учун саралаш ўйинларида иштирок этишади. 

Осиё Кубоги саралаш баҳсларининг финал босқичи аслида шу йилнинг 29 мартига қадар ўтказиб бўлиниши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли ОФК ўйинларни 8-14 июнь оралиғида ўтказишни маъқул кўрди. 

Саралаш учрашувлари марказлашган тартибда 6та мамлакатда ўтказилади. Мусобақа регламентига кўра, 24 терма жамоа тўрттадан 6 гуруҳга бўлинади ва ҳар бир жамоа ҳар бир рақибига қарши биттадан ўйин ўтказади. Саралаш босқичи якунларига кўра, олтита гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган 6 терма жамоа ва энг яхши 5та иккинчи ўрин эгаси келаси йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритади. 


Саватчалар

Терма жамоалар 24 февраль кунги ФИФА рейтингига кўра, саватчаларга бўлиб чиқилади. Шуни айтиш лозим, саралаш ўйинларига мезбон давлатлар алоҳида мезбон саватчадан жой олган. 

Мезбон саватча: Ўзбекистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Қувайт, Малайзия, Мўғулистон. 

1-саватча: Баҳрайн, Иордания, Фаластин. 

2-саватча: Таиланд, Тожикистон, Филиппин, Туркманистон, Гонконг. 

3-саватча: Афғонистон, Яман, Мьянма, Мальдив, Индонезия. 

4-саватча: Сингапур, Непал, Камбоджа, Бангладеш, Шри Ланка. 

Изоҳ: Мезбон мамлакатлар мезбон саватчага жойлаштирилгани билан қуръа жараёнида рейтингдаги ўрнидан келиб чиқиб бошқа саватчага тушиб қолиши мумкин. 


Олтита мамлакатда ўйинлар шу йилнинг 8-14 июнь оралиғида бўлиб ўтади. 

1-тур. 8 июнь

2-тур. 11 июнь

3-тур. 14 июнь

Шуниси аниқки, Ўзбекистон гуруҳида Қирғизистон, Ҳиндистон, Қувайт, Малайзия ва Мўғулистон бўлмайди. Кимлар рақиб бўлишини эса қуръадан сўнг билиб оламиз. Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 12:00да бошланади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика