RU

Последние новости

21:00Суперлига. "Хоразм" "Бухоро" билан сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  8 20:45"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  0 20:28"Истанбул Башакшеҳир" - "Викинг". Элдор Шомуродов асосий таркибда  6 20:00Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 2:0 (матнли трансляция)  4 19:20Про лига. "Олимпик" ўз уйида "Локомотив"га ютқазди, Анзур Исмоилов гол урди  1 18:58"Қўқон-1912" ҳужумчиси роппа-роса 1 йилдан сўнг гол урди  4 17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 16:55"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди  2 16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 16:25Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью  1 16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  5 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  2 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0 15:15"Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги парвози давом этадими?  0 14:45⚡️Bild: Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди  54

Бугун Испанияда чемпион номи маълум бўлади Новости

Бугун Испанияда чемпион номи маълум бўлади

Бугун Испания примеросида мавсум чемпиони ким бўлганини билиб оламиз.

Европа топ-5 чемпионатларининг барчасида янги чемпионлар номи аниқ бўлиб улгурди. Испанияда барчаси сўнгги турда ҳал бўлади.

Чемпионлик учун икки клуб "Реал" ва "Барселона" клублари даъвогарлик қилишмоқда. Ўтган турда мағлуб бўлган "Атлетико" курашдан чиқиб кетди.

Сўнгги турдан олдин "Барселона" 88 очкога эга. Иккинчи ўриндаги "Реал" ҳисобида 87 очко мавжуд. Каталония клуби "Гранада" меҳмони бўлса, мадридликлар Ла-Коруньяда "Депортиво" билан куч синашишади.

"Барселона" ғалаба қозонса чемпион бўлади. Агар Луис Энрике шогирдлари очко йўқотса ва "Реал" ғолиб бўлса Мадрид клуби чемпионликка эришади.

Маълумот учун, "Барселона" Испаниянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Клуб ҳисобида 23та чемпионлик унвони бор. "Реал" эса 32 марта мамлакатда чемпион бўлган ва бу борада мутлоқ рекордчи ҳисобланади. Мадрид клуби сўнгги бор 2012 йилда Испанияда тенгсиз бўлган.

Бугун чемпионлик учун курашаётган бу икки жамоа иштирокидаги баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олади.

Испания чемпионати. Мусобақа жадвали


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика