RU

Последние новости

16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  2 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  4 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  19 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  15 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  9 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0

Бугун футбол. "Олимпик" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Олимпик" - "Локомотив"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 9-тур учрашувларига старт берилади.

"Локомотив" стадионида "Олимпик" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ўйин соат 19:00да бошланади. Турнир жадвалида жамоалар ёнма-ён ўринларда бормоқда. "Локомотив" 9 очко билан 9-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Олимпик" 8 очко тўплаган ҳолда 10-поғонада келяпти. 

"Локомотив" жорий мавсум бошидан бери 8та ўйин ўтказиб, шундан учтасида ғалаба қозонди ва беш бор мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 8-11. "Темирйўлчилар" уйда АГМК ва "Сурхон", сафарда эса "Нефтчи"дан устун келишди. 

Суперлига дебютанти "Олимпик" ҳозирча битта ўйинда ғалабага эришган. Тимру Кападзе шогирдлари 6-турда "Бунёдкор"ни мағлуб этганди. Жамоа ҳисобида шунингдек, 5 дуранг ва икки мағлубият бор. Тўплар нисбати 8-6. 

Бугунги баҳснинг яна бир қизиқ томони, Тимур Кападзе ва Денис Коростиченко ўртасида юзага келадиган қарама-қаршилик. Мухлислар яхши билади, 2019 йил "Локомотив" ўринбосарларида Кападзе - Коростиченко жуфтлиги фаолият юритганди. Тақдир тақозоси билан ҳар икки мураббий Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ҳам бирга ишлади. 

Бугун эса улар рақиб. Бугунги ўйинни таниқли ҳакам Илгиз Танташев бошқариб боради. Ўйинда ВАР тизими ишлайди. 

Суперлига 9-тур. "Локомотив" стадиони. 19:00

ОЛИМПИК – ЛОКОМОТИВ

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Ҳасан Набиев

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

ВАР ҳаками: Азиз Асимов

ВАР ассистенти: Эдита Мирабидова

ВАР назоратчиси: Владислав Цейтлин

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика