RU

Последние новости

12:51Расмий хабар: Ўзбекистон Лаосга чартер рейсда боради  2 12:34Суперлиганинг 21-турига тайинланган расмийлар. Водий дербисида водийлик ҳакам   0 12:15Месси Али Дайидан ўтиб кетди. Олдинда фақат Роналду бор  1 11:50Хиросимадаги чемпионликка 30 йил тўлди ёхуд Бишовец ва Лобановский нималар деган эди? Футболчилар қанча мукофот пули олишган?  9 11:35We Global Football: Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти Австралиядан юқори  13 11:15Тарихий ғалаба қўлга киритилган, "оқ бўрилар"нинг ови бароридан келган Ўзбекистон - БАА учрашувидан 10 та факт  8 10:47Про лига. Бугун 23-тур баҳсларига старт берилади  1 10:02ФИФА рейтинги. Ноябрь ойида Саудия Арабистонидан ўтиб кетамиз  13 09:25Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  23 08:44ЖЧ-2026 саралаш Осиё қитъаси. 4-тур баҳсларидан сўнг гуруҳлардаги вазиятлар қандай  15 07:56ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Колумбияда йирик ғалабалар. Уругвайда эса яна ғалаба йўқ  1 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина Боливияни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан хет-трик  21 07:20Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайга қарши илк учрашувда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  3 01:56Миллатлар лигаси. Испания Сербияни мағлуб қилди, Португалия Шотландияни енга олмади  5 01:20ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз уйида Баҳрайнни мағлубиятга учрата олмади  10

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Динамо" Новости

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Динамо"

Бугун олий лиганинг 13-тур баҳсларига старт берилади. Фарғонада "Нефтчи" Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади.

18:00 - «Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), Д. Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Нефтчи" 10 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди. "Динамо" эса 15 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Ўз майдонида тўп тепадиган "Нефтчи" бугунги янги бош мураббий - Вадим Абрамов қўл остида ўзининг илк учрашувини ўтказади. Абрамов ўз дебютини бугун ғалаба билан бошлашга уриниб кўради. Имкониятлар борасида "Нефтчи" устун, аммо "Динамо" ҳам қараб турмаса керак. Чунки бу жамоага ҳам ғалаба жуда зарур.

Факт: Бу ўйин "Нефтчи" учун уйдаги олтинчи беллашув бўлади. Жамоа аввалги бешта баҳснинг фақат биттасида ғолиб чиққан. "Нефтчи" ўз майдонида "Обод"дан устун келган.

Биласизми? "Нефтчи" шу пайтгача фақат икки марта ғалабага эришган. Фарғоналиклар уйда "Обод", сафарда "Сўғдиёна"ни мағлуб этишган. Қизиғи шундаки, "Нефтчи"нинг ҳар иккала ғалабали ўйинида 1:0 ҳисоби қайд этилган.

Биласизми? "Нефтчи" охирги икки ўйинни сафарда ўтказиб, бир дуранг ва бир мағлубият қайд этди.

Факт: Ҳозиргача сафарда олтита ўйинда майдонга тушган "Динамо" шундан иккитасида олти очко билан қайтган. Самарқандликлар сафарда "Металлург" ва "Пахтакор"дан устун келишган. "Динамо" сафарда 7 очкони қўлга киритган ва бу борада улар "Насаф", "Пахтакор" ва "Бунёдкор"дан яхши кўрсаткичга эга.

Биласизми? "Динамо" охирги олтита ўйинда ғалаба қозона олмади: уч дуранг, уч мағлубият.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика