RU

Последние новости

15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  4 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  5 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Нефтчи" Новости

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Нефтчи"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан Суперлига 9-тур учрашувлари давом эттирилади.

Мухлислар бугун Наманганда водий дербиси гувоҳи бўлишади. Ўз олдига чемпионлик мақсадини қўйган "Навбаҳор" ғалабали одимини давом эттириш учун "Нефтчи"га қарши баҳс олиб боради.

Мусобақа жадвалида "Навбаҳор" 8 ўйинда 16 очко тўплаб биринчи ўринда бормоқда. Тўплар нисбати 10-6. "Нефтчи" эса 5 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. Фарғоналикларда тўплар нисбати 4-11. Демак, бугун Намангандаги Марказий стадионда пешқадам ва аутсайдер ўртасиданги "жанг" гувоҳи бўламиз.

Биласизми? "Нефтчи" қаторасига 7та ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. Жамоа ўзининг ягона ғалабасини илк турда "Қўқон-1912" устидан қўлга киритган. Шундан сўнг Илҳом Мўминжонов шогирдлари икки бор дуранг ўйнаб, бешта учрашувда мағлубиятга учрашди. 

"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"га имкониятни бой бериб қўйганидан сўнг кетма-кет уч ўйинда ғалаба қозонди. Наманганликлар охирги уч турда "Қизилқум", "Бунёдкор" ва "Динамо"ни мағлуб этишди.

Бугунги баҳсда "Навбаҳор"нинг имкониятлари юқори кўринмоқда. Биринчидан, жамоа ўз майдонида ўйнайди, иккинчидан "Навбаҳор" - турнир жадвали пешқадами ва таркиби ҳам кучли. 

Лекин ўз навбатида "Нефтчи" ҳам қараб турмаса керак. Чунки фарғоналикларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур.

17 май, сешанба. 19:00

НАВБАҲОР – НЕФТЧИ

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Сардор Нишонбоев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика