RU

Последние новости

22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  4 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  168 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  30 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  10 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2

Бугун футбол. "Насаф" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Насаф" - "Локомотив"

Бугун Суперлига 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтади. Бу Сервер Жепаровнинг "Локомотив" бош мураббийи сифатидаги илк ўйини бўлади.

Турнир жадвалида "Насаф" 31 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 27-9. "Локомотив" эса 17 очко билан 10-поғонада боряпти. "Локо"да тўплар нисбати 13-21. 

Бу "Насаф"нинг ўз майдонидаги 8-ўйини бўлади. Бунгача бўлиб ўтган 7та беллашувда қаршиликлар 2 бор ғалаба қозониб, 4 марта дуранг ўйнаган ҳамда битта ўйинда мағлуб бўлган. Уйдаги баҳсларда тўплар нисбати 10-4. "Насаф" уй ўйинларида 10 очкони қўлга киритган. 

"Насаф" уйда:

"Металлург" - дуранг, 1:1

"Сурхон" - ғалаба, 2:0.

"Пахтакор" - дуранг, 0:0

"Қизилқум" - ғалаба, 5:0

"Олимпик" - дуранг, 2:2

"Навбаҳор" - мағлубият, 0:1

АГМК - дуранг, 0:0

Факт: "Насаф" Суперлиганинг охирги 5та ўйинида фақат бир бор ғалаба қозонди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафарда "Меиталлург"дан 2:0 ҳисобида устун келишди. 


"Локомотив" шу пайтгача меҳмонда 8та ўйин ўтказган бўлиб, шундан 2тасида ғалаба қозонган. Бир бор дуранг қайд этилган бўлса, 5 марта имконият бой берилди. Сафар беллашувларида "Локо"нинг тўплар нисбати 7-14.

"Локомотив" сафарда:

"Қизилқум" - мағлубият, 0:2

"Бунёдкор" - мағлубият, 1:2

"Динамо" - мағлубият, 1:3

"Нефтчи" - ғалаба, 1:0

"Олимпик" - ғалаба, 3:0

"Навбаҳор" - мағлубият, 0:2

"Металлург" - дуранг, 1:1

АГМК - мағлубият, 0:4

Факт: "Локомотив" сафарда охирги уч турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бугун "темирйўлчилар" ушбу нохуш анъанага барҳам беришга ҳаракат қилиб кўришади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика