RU

Последние новости

08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  0 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  6 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  105 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0

Бугун футбол. "Металлург" - "Қўқон-1912" Новости

Бугун футбол. "Металлург" - "Қўқон-1912"

Бугун Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган яна учта ўйин ўтказилади.

"Металлург" ўз майдонида "Қўқон-1912" билан баҳс олиб боради. Учрашув 18:30да старт олади. Мусобақа жадвалида "Металлург" 7 очко жамғарган ва 7-ўринни эгаллаб турибди. "Қўқон-1912" ҳисобида эса 5 очко очко мавжуд бўлиб, бу жамоа 13-ўринда боряпти. 

"Металлург" шу пайтгача икки бор ғалаба қозонди ва иккаласи ҳам уйдаги ўйинларда қўлга киритилди. Бекободликлар дастлаб "Бухоро"ни 2:0, ундан кейин "Қизилқум"ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Бугун "Металлург" ўз уйида учинчи ўйинини ўтказади. 

Бунгача сафарда уч бор майдонга тушган "Қўқон-1912" уч хил натижа қайд этди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари дастлаб "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Кейин Олмалиқда 1:7 ҳисобида мағлубиятга учрашди ҳамда ўтган тур Навоийда 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Бу "Қўқон-1912"нинг янги мавсумдаги илк ғалабаси бўлди. 

Жамоаларнинг ўзаро охирги бешта ўйини: 

2018 йил. "Металлург" - "Қўқон-1912" 1:0 

2017 йил. "Металлург" - "Қўқон-1912" 3:0 

2016 йил. "Металлург" - "Қўқон-1912" 3:1 

2015 йил. "Металлург" - "Қўқон-1912" 2:1

2003 йил. "Металлург" - "Қўқон-1912" 3:1  

Бекобод шаҳрида кечган охирги бешта учрашувнинг ҳаммасида майдон эгалари зафар қучишган. Тўплар нисбати 12-3. Яна шуни айтиш лозим, "Қўқон-1912" охирги икки ўйиндан бери сафарда "Металлург" дарвозасига тўп кирита олмаяпти. Бугунги беллашувда ҳам мезбонларнинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика