RU

Последние новости

13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин, "Насаф"ни табриклайман"  0 13:01"Барселона" Влаховични Левандовскининг вориси сифатида кўрмоқда  5 12:35Абдусалом Азизов ЎФАдаги фаолиятини давом эттирадими?   6 12:12Суперлига янги мавсуми 7 мартдан старт олиши кутилмоқда  0 11:48Сервер Жепаров нима учун Европада ўйнаш насиб қилмаганини тушунтирди  5 11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  43 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  9 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  2 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  8 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  3

Бугун ЕЧЛ қуръаси. Янги формат ва қуръа механизми қандай? Новости

Бугун ЕЧЛ қуръаси. Янги формат ва қуръа механизми қандай?

Бугун Монакода Европа Чемпионлар Лигасининг янги мавсумига қуръа ташланади.

Янги мавсумдан УЕФА Еврокубоклар форматини ўзгартиришга қарор қилди. Энг катта ўзгариш биз ўрганиб қолган гуруҳ босқичи ўрнига лига босқичининг ташкил қилингани бўлди. Қуйида ЕЧЛнинг янги формати ва бугун бўладиган қуръа ҳақида сўз боради.


Лига босқичи

УЕФА Европа чемпионлар лигасининг янги форматини эълон қилганди. Мусобақада ушбу мавсумдан бошлаб 36 та жамоа иштирок этади (авваллари 32 та жамоа эди). Биз ўрганиб қолган гуруҳ босқичи ўйинлари ўтмишда қолди. Ушбу мавсумдан бошлаб ЕЧЛ мусобақаси энди лига босқичидан бошланади. Лига босқичида барча жамоалар битта жадвалда жойлашишади. Янги тизимга кўра ҳар бир жамоа лига босқичида саккизта турли хил рақибга қарши майдонга чиқади. Жамоалар саккизта ўйиннинг тўрттаси меҳмонда, қолган тўрттаси эса ўз уйларида ўтказишади. Рақиблар ва ўйинларнинг қаерда ўтказилиши махсус қуръа орқали аниқланади. Бу ҳақида бироз кейинроқ.


Плей-офф босқичига кимлар йўлланма олади?

- Лига босқичида энг юқори ўринни эгаллаган саккизта жамоа тўғридан-тўғри ЕЧЛ нимчорак финал босқичига йўл олади. 

-  9-16 ўринни эгаллаган жамоалар нимчорак финал йўлланмаси учун 17-24 ўринни эгаллаган клубларга қарши тўқнаш келади. Бу баҳслар иккита ўйиндан иборат бўлади ва 9-16 ўринни эгаллаган жамоалар жавоб баҳсини ўз уйларида ўтказишади. Саккизта ғолиб нимчорак финалга йўл олади. Бу жамоаларнинг рақиблари Лига босқичида дастлабки саккизта ўринни эгаллаган клублар бўлади. 

- 25-36 ўринни эгаллаган жамоалар ЕЧЛни тарк этишади. Бу жамоаларга Европа Лигасида иштирок этиш имконияти берилмайди.

Нимчорак финал босқичидан мусобақа анъанавий тарзда давом эттирилади.


Қуръа механизми

36 та жамоа УЕФА рейтингидаги ўрнига қараб 9 тадан тўртта саватга бўлинади. Ҳар бир танланган шарча ичидаги клубга махсус компьютер 8 та рақибни аниқлаб беради. Қуръа биринчи саватдан (кучлироқ клублардан) бошланади.  Биринчи саватчадаги 9 та кучлироқ клуб ўзининг саккиз нафар рақибини биринчи бўлиб билиб олади.  Замонавий технология уй ва сафар ўйинларини ҳам ўзи белгилаб беради. 

Жамоалар қайси саватда жойлашганини қўйида кўришингиз мумкин:


Қуръа жараёнида қуйидаги қоидаларга амал қилинади:

1. Ҳар бир жамоа битта саватдан иккитадан рақибга қарши тўқнаш келади. Бир саватдан бўлган рақибларнинг биттаси билан уйда, иккинчиси билан сафарда ўйин ўтказилади.

2. Бир мамлакат жамоалари ўзаро тўқнаш келишмайди.

3. Битта мамлакатдан кўпи билан иккита рақиб бўлиши мумкин.


Махсус компьютер қуйидаларни кафолатлайди:

1. Дастурий таъминот қуръа тўлиқ тасодифий равишда ўтишини кафолатлайди.

2. Компьютер қуръа қоидаларига тўлиқ амал қилади (битта давлат вакилини ўзаро тўқнашмаслиги, бир мамлакатдан кўпи билан иккита рақиб)

3. Қуръа боши берк кўчага кириб қолмайди. 

Жамоалар қуръа натижаларини маросим якунида билиб олишади. Бироқ, ўйинлар санаси ва бошланиш вақти тақвимдаги муаммоларни олдини олиш мақсадида 31 август куни эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, лига босқичига қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 21:00 га белгиланган. Жараён тарихда биринчи марта компьютер иштирокида амалга оширилади.

Рейтинг: -9   

Комментарии

+1   
29 авг 17:12:46
Zohid Sheraliev
во онасини эмсин ,бошим огриб кетди..узи хаёт кийинлашиб бораябди.фифа хам битта бош огрикни чикарибди
   
29 авг 20:23:50
Rasul Matkarimov
Ответ на комментарий пользователя Doniyor
Shuni tushunmagan bio'seng g'irt oshqovog' ekansan
Sizda miya teskari ishlaydimi deyman
   
29 авг 19:44:57
Doniyor
Ответ на комментарий пользователя Rasul Matkarimov
Lekin oldingi format juda qiziqarli edi...Guruh bosqichi xammasi sodda korinishda kop insonlarni tushungunicha esi ketadi
Shuni tushunmagan bio'seng g'irt oshqovog' ekansan
   
29 авг 19:28:03
Oliver Kan
Ответ на комментарий пользователя RADIANT_1
Avvallari Osiyo Yevropadan o'rnak olardi. Endi Yevropa Osiyo Elit Chempionlar ligasinikidek qilyapti. Jinni bo'pti bular. Uy-safar tizimi yaxshi edi. Eng qizig'i bironta klub nolimaganda avvalgi tizimdan.
Bu yerda maqsad UEFA koʻproq pul ishlash jamoalar soni koʻp boʻlsa tabiykiy oʻyinlar translyatsi reklamalar ham koʻp boʻladi maqsad faqat soqqa
   
29 авг 17:52:07
Burxon
Ответ на комментарий пользователя Pedri_16
1 tiyinga qimmat reglament
Oldingi formatam boshida hich kimga yoqmagan lekin kotta muvaffaqiyat qozongan
   
29 авг 17:51:23
Burxon
Ответ на комментарий пользователя Zohid Sheraliev
во онасини эмсин ,бошим огриб кетди..узи хаёт кийинлашиб бораябди.фифа хам битта бош огрикни чикарибди
FIFA mas, UEFA
   
29 авг 16:48:43
namangan kosonsoy
Agmk chempion
   
29 авг 16:46:23
Pedri_16
1 tiyinga qimmat reglament
-1   
29 авг 19:04:55
RADIANT_1
Avvallari Osiyo Yevropadan o'rnak olardi. Endi Yevropa Osiyo Elit Chempionlar ligasinikidek qilyapti. Jinni bo'pti bular. Uy-safar tizimi yaxshi edi. Eng qizig'i bironta klub nolimaganda avvalgi tizimdan.
-1   
29 авг 18:13:33
Rasul Matkarimov
Ответ на комментарий пользователя Burxon
Oldingi formatam boshida hich kimga yoqmagan lekin kotta muvaffaqiyat qozongan
Lekin oldingi format juda qiziqarli edi...Guruh bosqichi xammasi sodda korinishda kop insonlarni tushungunicha esi ketadi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика