RU

Последние новости

14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  4 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  4 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  8 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  2 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  7 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1

Бу йил Лига кубоги ўтказиладими? Новости

Бу йил Лига кубоги ўтказиладими?

2019 йил ташкил қилинган Ўзбекистон Лига кубоги мусобақаси ўтган мавсум пандемия сабаб бекор қилинган эди.

Режага кўра мазкур мусобақада қўшни мамлакат жамоалари ҳам иштирок этиши кўзда тутилганди. Бироқ, юзага келган пандемик вазият, тиғиз тақвим туфайли турнир бўлмади. Биз ушбу масалага яна қайтдик ва ЎзПФЛ вакилига юзландик. Лига кубоги ўтказиш ташкилотнинг режасидан ўрин олганми?

"Ўзбекистон Лига кубоги мусобақаси ўтказиш режаларимиздан ўрин олган, албатта. Аслида, бу турнир нафақат Ўзбекистон, балки Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон жамоалари ҳам иштирок этадиган қизиқарли форматда ўтиши кўзда тутилган эди. Бироқ ўтган йили пандемия туфайли режаларимиз ўзгариб кетди. Лекин вазият ўз изига тушгач, албатта ўша режаларимизни амалга оширамиз. Лига кубогининг бу йил ўтиш ёки ўтмаслиги эпидемиологик шароит ҳамда у келтириб чиқариши мумкин бўлган муаммолар ўрганилганидан кейингина алоҳида ҳал этилади. Агар барчаси ўз изига тушса, йилнинг иккинчи ярмида мазкур мусобақани ўтказишимиз мумкин",- дейди ЎзПФЛ вакили Зоҳир Акрамхонов

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Лига кубоги ҳозирга қадар бир маротаба 2019 йил ўтказилган ва унда "Пахтакор" финалда АГМКни йирик 6:2 ҳисобида мағлуб этган ҳолда бош совринга эга чиққанди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика