Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"
04 ноя 19:52
Новости
Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"
"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш "қизил иблислар"нинг собиқ устози Эрик тен Хаг билан суҳбати ҳақида айтиб берди.
"Мен ҳамиша 100 фоизга боримни бераман ва буни тен Хаг ҳам билади. Мен тен Хаг билан гаплашдим ва ундан кечирим сўрадим. У кетганидан ҳафсалам пир бўлди, унга ёрдам беришга уриндим. Мен гол урмадим, биз голлар урмадик ва мен унинг истеъфога чиқарилгани учун жавобгарликни ҳис қиляпман", - дея Брунунинг сўзларини келтирди Фабрицио Романо.
"Манчестер Юнайтед" тен Хаг истеъфога чиқарилганини 28 октябрь куни эълон қилди. Нидерландиялик мутахассис МЮни 2022 йилнинг апрель ойидан бери бошқариб келаётган эди.
Похожие новости
01:21
МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий" 3
Комментарии